Қоракўл: Ижтимоий келишув асосида 65 оилага 100 минг сомдан берилди

417

Сўнгги икки йилда Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида ижтимоий келишув лойиҳаси доирасида 65 кам таъминланган оилаларга 100 минг сомдан берилди. Бу ҳақда 8 февралда Меҳнат, ижтимоий муҳофаза қилиш ва миграция вазирлигидан билдиришди.

Маълумотга кўра, қашшоқликни бартараф этиш бўйича 2022 йили 50 та оилага, 2023 йили эса 15 оилага пул маблағи берилган.

«Улар 19 соҳада кичик бизнес билан шуғулланишмоқда. Мол боқиш, тикувчилик, автомашина таъмирлаш, такси хизматини кўрсатиш, массаж каби соҳаларда ишлашмоқда», — деб айтилади билдирувда.

Жорий йилнинг январь ойига кўра Қоракўл шаҳрининг аҳолисини сони 27 минг 460 ни ташкил қилди. Шаҳарда жами 6382 хўжалик бўлса, уларнинг ичидан 741 оила кам таъминланган оилалар, уларнинг 11 таси ўта кам таъминланган, 283 таси ўрта кам таъминланган, 340 хўжалик қашшоқ.

2024 йили «Ижтимоий битим» лойиҳаси доирасида давлат бюджетидан 2 миллиард сом ажратилиб, 20 минг оилага 100 минг сомдан берилиши айтилган.