Боткен туманидаги чегарада жойлашган Актатир, Самаркандек, Кара-Бак, Ак-Сай қишлоқ ҳудудларида яшаётган 30 нафар аёл махсус тайёргарликдан ўтиб, хусусий тадбиркорлигини бошлади. Бу ҳақда 7 февралда Боткен вилоят администрациясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, уларнинг ўн турт нафари тикувчилик, бири такси хизматини ташкил этиш, икки нафари малина ўстириш, яна иккитаси озиқ-овқат дўконини очиш, саккиз нафари қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлашади. Уч нафари эса сут маҳсулотларини сотиш соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.
Аёларнинг тадбиркорлиги «Баарлашуу, ишеним, укук» жамоат бирлашмаси томонидан қўллаб-қувватланиб, «Аёллар тинчлик учун» лойиҳаси доирасида ташкил қилиниб, уларга жами 2 млн 610 минг сомлик грант берилган.
«Мазкур бирлашма бу тадбирни жанжалдан сўнг Боткен вилоятининг чегара ҳудудларини тиклаш ва тинчлик ўрнатишда аёллар фаоллигини кучайтиришга йўналтирилган» — деб таъкидлашди вилоят маъмуриятидан.
Бундан ташқари мазкур лойиҳа доирасида бир неча ижтимоий ташаббуслар қўллаб-қувватланган.
Ўтган йили ноябрда Боткен вилоятининг 52 нафар фуқароси бизнес-ғояларини ишга ошириш учун бир миллион сомгача беғараз грантлар олишган.