Шаҳар суди Ирис Жекшеналиевни оқлаган ҳукмни кучида қолдирди

306

7 февралда Бишкек шаҳар суди «Оммавий тартибсизликлар» моддаси билан айб қўйилган фаол Ирис Жекшеналиевнинг иши бўйича прокуратуранинг апелляция аризасини кўриб чиқиб, туман судининг ҳукмини кучида қолдирди.

Биринчи май туман суди 2023 йилнинг 4 декабрида 20 ёшдаги фаол ва блогер Ирис Жекшеналиевни оқлаган. Бир ойдан сўнг айбловчи томон ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанцияга юборишни сўраб, судга мурожаат қилган.

20 ёшдаги блогер Ирис Жекшеналиев деярлик ярим йил қамоқда ўтирди. У МХДҚнинг собиқ раиси Абдил Сегизбаевнинг фейсбук саҳифасидаги эски видеосини «Полит Узник» саҳифасида эълон қилгани учун 2022 йилнинг августида қўлга олинган. Мазкур видеода Сегизбаев Нарин вилоятидаги Жетим-Тоо конини ишлатмай, авлодларга қолдириш кераклигини айтган.

Прокурор эса фаолни 7 йилга озодликдан маҳрум қилишни илтимос қилган. Жекшеналиев суддаги сўнгги сўзларида ижтимоий тармоқда видео бўлишгани учунгина одамни озодликдан маҳрум қилиб бўлмайди, деб билдирган.

Жогорку Кенеш депутатлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари судни фаолни бўшатишга, ИИВни эса унга нисбатан жиноят ишини тўлиқ тўхтатишга чақиришган. Блогер 2022 йилнинг октябрида уй қамоғига бўшатилган.