5 февралда Бишкекнинг Октябрь туман суди прокуратуранинг «Клооп»нинг юридик томонларидан бири – «Клооп Медиа» КФни тугатиш тўғрисидаги даъвосини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Суд «Клооп» адвокаттарининг илтимоси билан ишнинг материалларига фондни қайта рўйхатга олиш бўйича ҳужжатларни қўшди. Чунки «Клооп Медиа» КФ уставига ташкилотнинг фаолияти бўйича изоҳларни киргизиб, таъсисчилар таркибидан эса Бектур Искендер четлатилган. Шунингдек ишнинг материалларига «Клооп»нинг адвокатлари илтимоси билан нашрнинг материалларига мустақил экпертиза қўшилган.
Суд мажлисида айбланувчи томоннинг уч нафар аъзоси – «Клооп Медиа»ни тугатиш бўйича ишни кўриб чиққанлар орасидаги экспертиза муаллифлари кўрсатма берди.
Эксперт Жекшенбек Аралбаев эксперт хулосасини ёзмаганини, фақат «юзаки ўқиб чиқиб, имзо қўйганини» тан олди. Аралбаевнинг айтишича, уларга «журналистларнинг мақолаларини ўқиб» уйқуси қочганлар ва ўзини ҳис-туйғуларини жиловлай олмай қолган одамлармурожаат қилишини билдирди. У журналистларнинг қайси материаллари ҳақида гап бораётганига аниқлик киритмади, шунингдек, далил ва статистик маълумотларни ҳам келтира олмаган.
«Клооп»нинг қайси материали «жинсий аномалиялар» даврига сабаб бўлганини сўраганда эса — айнан шундай аргументни «эксперт - психологлар» экспертизасида қўлланишган— жавоб беришнинг ўрнига кулиб, қутилди.
Яна бир мутахассис, психиатр М.О. Қурманалиев 2022 йилда тегишли гувоҳномасиз экспертиза ўтказганини билдирди. Эксперт эканлигини тасдиқловчи ҳужжатни атиги уч ой олдингина олган.
Натижада икки эксперт ҳам «Клооп»нинг адвокатлари берган саволга жавоб бераркан, зарур бўлган маълумотларни кейинги мажлисга тайёрлаб олиб келишларини айтишди.
Экспертлар тўлиқ судга келмагани сабабли улар кейинги, 9 февралдаги мажлисда ҳам сўроқ беришади.
«Клооп»га қарши даъво
2023 йилнинг 28-августида Бишкек шаҳар прокуратураси пойтахтнинг Октябрь ва Биринчи май туман судларига «Клооп Медиа» жамоат фондини ёпиш ҳақидаги даъво аризасини бергани маълум бўлган. Ҳужжатда даъвонинг сабаби қатори нашр «кўрсатилган устав асосидан ташқари фаолият олиб бораётгани» айтилган.
Ўтган йилнинг 12 декабрида Бишкекнинг Октябрь туман суди сайтган эълон қилинган 10 мақолага қайтадан экспертиза тайинлангани бўйича иш тўхтатилган.
Бироқ, «Медиа полиси институти»нинг юристлари билан Қирғизистоннинг медиажамоатчилиги шаҳар прокуратурасининг даъво аризасини «кучи йўқ» деб ҳисоблайди. Улар бир қатор халқаро ташкилотларнинг қаторида республиканинг ҳукуматига мурожаат қилиб, « “Клооп”га нисбатан босимни тўхтатиб» ҳамда даъво аризасини қайтариб олишга ундаган баёнот билан чиқишган.