Президент буйрак кўчириб ўтказиш истагида бўлган беморларга бепул операция қилинишини тасдиқлади

22 ёшли беморга буйрак трансплантацияси операциясини амалга оширган Она ва болани ҳимоя қилиш маркази шифокорлари. Сурат: Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Президент Садир Жапаров мамлакатимизда буйрак трансплантациясига муҳтож бўлган барча беморлар бепул операция қилинишини маълум қилди. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев бу президентнинг топшириғи эканини айтган эди.

Давлат раҳбари ҳукумат гемодиализ олаётган 2500 кишига йилига 14-15 минг доллар сарфланаётганини таъкидлаб, бир кишининг жарроҳлик амалиётига 7-8 минг доллар сарфланиши фойдали эканини таъкидлади.

«Бир гемодиализда ётган бир беморга кетган харажатнинг ярмини сарфаб, буйрагини алмаштирсак, бир йилда сарланувчи чиқимнинг ярмини ва келгуси йилларнинг харажатларини тўлиқ сақлаб қоламиз. Агар гемодиализдан чиқса, давлатнинг ҳаражатлари дарҳол тўхтайдида», — деди у.

Жапаров ҳозирги вақтда 50 бемор донор топиб, тўлиқ тиббий тадқиқотдан ўтиб, буйрак алмаштиришга тайёргарлик кўра бошлаганини қўшимча қилди.

«Бемор донорни ўзи топади. Булар укаси, акаси, опаси, синглиси каби яқин қариндошлари ва энг асосийси, генетик жиҳатдан мсо келганлар.  Беморларнинг ўзлари буни яхши билишади. Мен яқинда потенциал донорлар рўйхатини кенгайтириш имконини берувчи қонунни имзоладим. – Донор топилгач, бемор ҳам, донор ҳам одатдагидек тегишли текширувлардан ўтади, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтади ва операцияга тайёрланади», — деди у.

Жапаров буйрак алмаштириш бўйича амалиёт чет давлатда 25 мингдан 50 минг долларгача туришини айтиб, барча беморнинг бунга имконияти йўқ эканини таъкидлади.

Яқинда Она ва болани ҳимоя қилиш марказининг шифокорлари буйрак алмаштириш бўйича операция қилишгани хабар қилинган. Унда операция тўрт соат давом этиб, 22 ёшли бемор билан донорнинг аҳволи барқарор экани айтилган.