Ўш вилоят Психиатрия ва наркология марказининг ходимларини калтаклашда гумонланган 34 ёшдаги турғун қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га 5 февралда шаҳар милициясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, воқеа 31 январь кечқурун соат 23:00 чамасида содир бўлган. Гумондор «шифохонада ётган қариндошининг даволанишидан норози бўлиб, шифохона ходимларига қўл кўтарган».
«Азаттиқ» нашри Ўш шаҳар милициясига таянган ҳолда, шифокорларни калтаклашда гумонланган шахс 2023 йилнинг март ойигача Ички ҳарбий қисмда хизмат ўтаганини билдирди.
Бу факт бўйича «Безорилик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумондор вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди. Калтакланган шифокорларга эса суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.