Ўзбекистонда газ тақчиллиги туфайли Ўш шаҳрининг бир неча ҳудуди газсиз қолди

Ўш шаҳридаги Ак-Тилек, Юго-Восток, Авиа шаҳарча кичик туманларида ва Учар қишлоғида табиий газ ўчиб қолди. «Ошгаз» ишхонаси бундай ҳолат Ўзбекистондаги газ тақчиллиги туфайли юзага келганини 31 январда «Азаттиқ» нашрига билдирди.

Нашрнинг маълумотига кўра, шаҳар аҳолисига газнинг ўчириш ҳақида олдиндан огоҳлантириш берилмаган.

«Бу муаммо куз ва қиш фаслида истеъмолнинг ортиши туфайли ҳар йили такрорланади. Ўзбекистоннинг ўзида ресурс базасининг қисқариши туфайли жанубда газни экспорт қилиш камайди. Ҳозирда “Газпром Кыргызстан” ишхонаси музокаралар олиб бормоқда», — деди «Ошгаз» ишхонасининг етакчи ўринбосари Мирбек Маматов.

Жорий йилнинг январь ойида Жалолобод шаҳрида ўтган йили октябрда топширилган янги автобуслар Ўзбекистонда юзага келган газ тақчиллиги туфайли 20 кун ишламаган. Автобуслар газ билан юргани учун уни Ўзбекистон ҳудудидан таъминлаб келишади.

Шаҳар мэриясидан ўзбекистонлик инвесторлар томонидан автобусларга газ қуювчи станциянинг қўрилиши бошланганини, унга жами 445 млн сом сарфланишини билдиришган.

Қиш мавсумида, Қирғизистоннинг жанубий ҳудудларида табиий газ босимининг пасайиши охирги уч йилдан бери такрорланмоқда.

Бош саҳифадаги иллюстратив сурат.