«Уч кун калтаклаган». Қадамжойда 23 ёшли аёлнинг ўлимида гумонланиб эри қўлга олинди

308

Баткен вилоятининг Қадамжой туманининг Масалиев қишлоғида 23 ёшдаги аёлни ўлдиришда гумонланиб қўлга олинди. Маълумотни 11 январда «Клооп»га вилоят милициясидан тасдиқлашди. 

Маълумотга кўра, гумонланувчига «Қотиллик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалиб, вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Turmush нашри марҳумнинг яқинларига таяниб, воқеа 2 январда бўлганини ёзиб чиқди. Унда аёл кўчада қочиб бораётганда эри ўлдиргани айтилади. 

«У аёлини уч кун калтаклаб, келин яқинларидан ёрдам сўраб, натижа бўлмаганда қочиб бораётган. Марҳум келин гапириш имкони бўлмаган, 1-гуруҳдаги ногирон бўлган», — деб ёзди нашр. 

Марҳум келиннинг акаси бунгача ҳам жанжал кўп бўлиб, синглиси эрининг калтаги сабаб касалхонага ётиб чиққанини айтди. У суд тўғри ҳукм қилиб, гумонланувчи лойиқ жазони олиши кераклигини таъкидлади. 

«Синглим ойнинг бошидаёқ опаларига эри билан уришаётганини хабар қилган. Аммо доимгидек жанжал деб аҳамият бермабмиз. У уч кун калтаклаган. Кейин қочиб бораётган ерида қўлга олиб, сочидан судраб, бошини ёриб, бўғиб ўлдирган. У ерда кичкина қизи ҳам бўлган. Узоқдан келаётган ҳамқишлоқлари кўриб югуриб келганда, эри қочиб кетган. Тез ёрдам билан касалхонага борганда вафот этган экан», — деди марҳумнинг акаси.

Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик

Қирғизистонда ҳар йили оилавий зўравонликнинг минглаган ҳолатлари қайд этилиб, жабрланганларга бериладиган ҳимоя ордерлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Охирги уч йилда мамлакатимизда 8,5 мингдан ортиқ киши ҳимоя орденларини олган.

Тажовузкорни қонун бўйича жазолаш жуда қийин - аксарият жиноятлар жарима тўлаш ёки жамоат ишларини бажариш билан чекланади. Шунинг учун, тажовузкор жиноий жавобгарликка тортилмаслигини билиб, ҳатто аёлни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.

«Клооп» журналистларининг Қирғизистондаги фемицид ҳақида тадқиқотлар кўрсатишича, доимий бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг эрлари, турмуш ўртоқлари ёки собиқ шериклари томонидан ўлдирилишига олиб келади.

Аёлларнинг турмуш ўртоғи, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одами ёки собиқ шериги тарафидан ўлдирилиши фемицид деб аталади.

2023 йилнинг октябрида Қирғизистон  дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексида (WPS Index) 177 давлат орасида 95-ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич Қирғизистон кетма-кет иккинчи йил Марказий Осиё минтақасидаги аёллар учун энг хавфли давлатга айланганидан далолат бермоқда.

Шунга қарамай, айрим расмийлар оиладаги зўравонлик мамлакатда кам учрайдиган ҳодиса, деб ҳисоблайди. Масалан, Президент маъмуриятининг ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков. У зўравонликларнинг кўпайиши ҳақидаги статистик маълумотларни «манфаатдор тарафлар сиёсати» деб атаган.