МХДҚ: «Баткен-Комфорт» бозорининг акциялари давлат ҳисобига ўтди

313

«Баткен-Комфорт» бозори акциялари назорат пакетининг 64,38%и давлатга ўтказилиб, раҳбарияти алмашди. Бу ҳақда 11 январда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

«Баткен-Комфорт» бозори. Сурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, собиқ вице-премьер-министр Асқар Шадиев ўша вақтдаги Жогорку Кенешнинг мулк бўйича қўмитаси етакчисининг ваколат ҳуқуқларидан фойдаланиб, арзонлатилган нархдаги 3 гектарга яқин ер ҳудудини, аниқроқ айтганда «Баткен-Комфорт» бозорини ўзининг қариндошлари номига қайд эттириб олган.

Аввал аниқланган «ўта йирик миқдордаги товламачилик» факти бўйича қўзғалган ишни терговнинг давомида бозор эгалари «Баткен-Комфорт»нинг 64,38%ини ихтиёрий турда давлатга ўтказиб беришган.
«Жорий йилнинг 9 январида Давлат мулкини бошқариш бўйича давлат агентлиги бош акционер қатори “Баткен-Комфорт” бозориниг раҳбариятини алмаштирди, шу сабаб январь ойидан бошлаб бозордаги савдо жойларининг ижара ҳақидан ойига 10 млн, йилига 120 млн сом давлат бюджетига тушади», — деб айтилади билдирувда.
МХДҚ 2020 йилдан бери Интерпол тарафидан халқаро қидирувда юрган Шадиевнинг турмуш ўртоғи Асел Шадиевага тегишли бозорнинг қолган акцияларини мусодара қилиш ишлари давом этишини таъкидлади. Шу билан бирга бозорлардаги товламачилик ва солиқ қонунларини бузиш ҳаракатларининг олдини олиш ишлари давом этишини қўшимча қилишди.