МХДҚ: Ташов ва Куроновнинг «тўнтариш қилиш ҳаракати»га қатнашган «фаол ҳамкорлари» қўлга олинди

271

11 январда МХДҚ тадбиркор Имамидин Ташов билан фаол Тилекмат Кудайберген ўғли (Тилекмат Куренов)нинг«давлат тўнтаришга уриниши»да иштирок этган  «фаол шериклари» қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Махсус хизмат бугунги кунда Ташов ва Куреонов «терговдан яширингани ва жиноий иш доирасида қидирувга берилганини» қайд этди. МХДҚнинг маълумотларига кўра, муассаса мутасаддилари айбланувчининг «ўнлаб тарафдорлари ва фаол ҳамкорлари»ни сўроққа тутган.

«Улар орасида Тошов томонидан тайёрланган ва ташкил этилган тадбирларни молиявий таъминлаш бўйича маълумотлар олинди. Натижада унинг асосий тарафдорларининг бир қисми ҳибсга олинди, уларнинг ҳукуматни ағдаришга қаратилган жиноий режаларига алоқадорлиги ҳақида тасдиқланган маълумотлар олинди», — дейилади МХДҚ хабарида.

Давлат қўмитасининг маълумоти бўйича, М.А.И.исмли фуқаро Ўш ва Жалолобод вилоятлари бўйича мувофиқлаштирувчи вазифасини бажармоқчи бўлган. Махсус хизмат у «турли асослар бўйича (қандайдир бир ижтимоий-иқтисодий норозилик, ККМ, ЭТТН муаммолари в.б.) оммавий норозилик акцияларини ўтказиш учун одамларни йиғиб, уюштириши керак» бўлганини айтмоқда. Шунингдек, МХДҚнинг маълумоти бўйича, у пул тарқатиш ҳамда одамларни Бишкекка етказиш вазифасини олган. 

Бундан ташқари, Талас вилоятида К.А.К. исмли фуқаро қўлга олиниб, Бишкекка олиб келинган. МХДҚнинг билдиришича, АҚШда турли одамлардан пул ўтказишни ташкиллаштириш унинг асосий вазифаси бўлган. 

«Бундан ташқари, Ташовдан унинг номига йирик миқдорда пул маблағлари ўтказилгани бўйича бир неча фактлар аниқланган. Ўтказилган тинтув ишлари натижасида, Ташовнинг яшаган ерида йирик пул маблағлари, қимматбаҳо машиналар ва бошқа моддий бойликлар топилиб, олинди», — дейди МХДҚ. 

 

 

Махсус хизмат «давлат тўнтариши уюштиришга» алоқадор бошқа шахсларни қўлга олиш бўйича тадбирлар давом этаётганини ҳам қўшимча қилди. 

10-январга ўтар кечаси Куроновнинг фейсбук саҳифасида Имамидин Ташовнинг мурожаати чиққан.  Мурожаатда тадбиркор МХДҚнинг ходимларини одам ўғирлашда, таҳдид қилишда ва у аввалроқ ноқонуний қурилиш иши бўйича тўлаган 52 млн сомдан ташқари, «чап чўнтакка» 100 млн сом таъма қилишган деб айблаган. Шунингдек у қўлга олинган тадбиркорлар давлат идоралари айтган маблағдан анча кўп пул тўкиб беришаётганини билдирган.    

Парламентнинг 10 январдаги йиғинида эса МХДҚнинг бошчиси Ташовнинг сўзларига тўхталиб, тадбиркор ёлғон айтаётганини ва у «давлат тўнтариши қилишга урингани учун қидирувга берилган» деб жавоб берган. 

Кейин МХДҚ Ташов билан Куронов режаларини муҳокама қилаётгани айтилган видеони тарқатган. Ташиев махсус хизмат иккисининг сўзлашувлараини суднинг рухсат берган қарори билан ёздириб олганини тан олган.  

Ташов билан Куроновга нисбатан «Ҳукуматни куч билан босиб олиш» ҳамда  «Тижорий ёки бошқа ташкилотлар ходимларининг ваколатларини суиистеъмол қилиш») моддалари билан жиноят иши қўзғалган. Иккиси ҳам қидирувга берилган.