Бош прокуратура Арстан Алай деган ном билан танилган Арстанбек Абдилдаевнинг ўлими бўйича Жазони ижро қилиш хизматининг масъул ходимларига иш қўзди. Абдилдаев №31махсус даволаш-тузатиш муассасасида вафот этган.
Прокуратурадан гумонланувчилар «Абдилдаев ўз жонига қасд қилаётган вақтда эътибор қилмай, унинг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни кўрмаганини» айтишди. Аммо қайси хизмат ходимларига иш қўзғалгани ошкор қилинмади.
«31-муассасанинг масъул ходимлари “Жиноятда гумонланиб ва айбланиб қўлга олинган одамларни қамоқда сақлаш таритиби ва шартлари ҳақидаги” қонунни бажармай, Абдилдаев ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилаётган ҳолатга эътибор қаратмай, унинг шахсий хавфсизилигини таъминлашга йўналтирилган тезкор чораларни кўрмагани учун у ўз жонига қасд қилиб, ўзини осиб вафот этгани аниқланди», — деб билдирилди идорадан.
Гумонланувчиларга нисбатан «Хизмат шахсининг ўз вазифаларини етарли даражада бажармагани, эҳтиётсизликдан ўта оғир зарар етказган ҳаракат» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, тергов учун Ҳарбий прокуратурага ўтказиб берилди.
Алайнинг ўлими
55 ёшли тадбиркор ва жамоат арбоби Абдилдаев 5 январь куни 31-сонли махсус даволаш ва ахлоқ тузатиш муассасаси ошхонасида осилган ҳолда топилган. ЖИХ версиясига кўра, у ўз жонига қасд қилган.
Марҳумнинг яқинлари ва баъзи ҳуқуқ ҳимоячилари Абдилдаев ўз жонига қасд қилганига ишонган ҳолда, барига мамлакатдаги қонунсизлик сабаб бўлганини айтишмоқда. Алайнинг адвокати унинг ўлимига «ҳуқуқни муҳофаза қилиш, тергов ва суд органлари, ЖИХнинг ноқонуний ҳаракатлари” сабаб бўлган», деб ҳисоблайди.
Кейинроқ Абдилдаевнинг қизи Аксана Арстанбекова отасининг танасида, бошида кўплаб чандиқ ва изларни кўрганини айтган.