Жалолобод: Хотинига бензин сочиб, «ёқаман» деб қўрқитган шахс 3 йилга қамалди

343
Сурат интернетдан олинди.

Жалолобод вилоятидаги Тошкўмир шаҳрида собиқ хотинини бензин сочиб ёқаман деб қўрқитган шахс вилоят судининг қарори билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда 11 январда «Клооп»га вилоят судидан билдиришди.  

«Турмуш» нашри тергов идораларининг маълумотига таяниб, айбланувчи аввал собиқ хотинини «ёқиб юбораман» деб қўрқитиб, машинасидаги 2 литр ёқилғи мойини жабрланувчининг устига сочиб юборганини ёзди. Шундан кейин у сўкиниб, безорилик ҳаракатларини қилаётганда милиция ходимлари тарафидан қўлга олинган.

Жабрланувчи суд йиғинида собиқ эрининг «зўравонлиги сабаб ажрашганини» айтиб, иккиси расмий шаклда ажралиш йўлига тушганига қарамай собиқ эри унга нисбатан «зўравонлик ҳаракатларини тўхтатмай келганини» билдирган.

Тошкўмир шаҳар суди 2023 йили 18 октябрда айбланувчини «Безорилик» моддасининг асосида айбдор деб топиб, 3 йилга озодликдан маҳрум қилган.  

Айбланувчининг адвокати мазкур қарорга рози бўлмай, Жалолобод вилоят судига шикоят қилган. 

Жабрланувчи эса собиқ эри «сени ўлдириб кетаман, кейинги учрашувимизда ялинишга ҳам йўл бермайман» деган хатларни ёзаётганини кўрсатиб, унга нисбатан қаттиқ жазо қўлланишни сўраган. Шу билан бирга, аёлнинг адвокати айбланувчи «безорилик эмас, анча оғир жиноят қилганини» таъкидлаб, дастлабки инстанциядаги суднинг ҳукмини бекор қилиш орқали ишни прокуратурага бошқа айблов тузиш учун юборишни илтимос қилган. 

Вилоят суди ўша йили 18 декабрда аппеляция шикоятини рад қилиб, шаҳар судининг қарорини ўзгартирмаган. 

Селекцияда пичоқланган Асел

Ўтган йили сентбрда Чуй вилоятининг Селекция қишлоғида 36 ёшдаги Асел Ногойбаева собиқ эри тарафидан шафқатсизларча пичоқланган.

Бу бўйича милиция «Оғир тан жароҳати етказиш» моддаси билан иш қўзғаб, жабрланувчининг 39 ёшли собиқ эри қўлга олинган. 

Ногойбаева воқеа бўлгунга қадар собиқ эрининг «зўравонлигидан» шикоят қилиб, ҳуқуқ тартибот органларига икки карра мурожаат қилган маълум бўлган, аммо зўравон судланмай, пробация назорати билан эркинликда қолган. 

27-сентябрда Чуй вилоят суди айбланувчини пробация назоратига олиш қарорини чиқариб, уни зўрлаш иши бўйича 8 йилга озодликдан ажратган.

Ногойбаеванинг собиқ эри тергов қамоғида ўтирган ҳолда уни қўрқитиб, хат жўнатаётганини хабар қилган. Айбланувчи қамоқда «узоқ ўтирмаслигини, яқинда озодликка чиқишни» ёзиб огоҳлантирган. 

Ногойбаева 20-октябрда «Азаттиқ»қа берган интервьюсида собиқ эри воқеа бўлгунга қадар «сен меники бўласан, бўлмаса ўлдириб ёки юзингга кислота сочиб кетаман» деб бир неча бор айтганини билдирган. Ҳозирда суд ишлари давом этмоқда.