Бишкекда психологик марказ ва ҳарбий дрон чиқарувчи завод очган россиялик «табиб» ким?

335
Иллюстрация: Алина Печенкина махсус «Клооп» үчүн

Қўшиқ ва силаш каби ноанъанавий усуллар ёрдамида саратон касаллигини даволаган «графнинг авлоди» Қирғизистонда ўзининг клиникасини очди. Айни одам Бишкекда Украинага қарши уруш учун дронларни ҳам йиғади (ёки йиғадигандек қилиб кўрсатади). Шу сабаб беморлар қимматли вақтини йўқотаётган бўлса, Қирғизистон учун санкцияга учраш хавфи туғилмоқда.

«Бири шиш билан келган, ота-онаси кимётерапиядан бош тортган экан. Уни бу клиникада психологлар қарашган, охири шиш анча катталашиб кетган. Яна бир онанинг боласи вафот этган», «Сизлар сабаб холам ўлиб қолди».  Дмитрий Раевскийнинг Бишкекдаги «Психология ва соғлиқ маркази»нинг 2GISда кўрсатилган манзилидан мана шундай изоҳларни ўқиш мумкин.

Аслида, Раевскийнинг исми Глеб Александров. Россияда бу катта соқолли одам, ҳеч камтарлик қилиб ўтирмай, ўзини «инновацион шифокор",«сиёсатшунос", «ватанпарвар", «графнинг авлоди», «халқаро педагогика академиясининг мухбир аъзоси», «педиатр» ва «онкопсихолог» деб атайди. Александров у ерда аутизм ва саратонни халқ қўшиқлари ва силап-сийпалаш орқали «даволаб», бунинг учун 1,5 млн рублгача ҳақ олиб юрган. Беморлари қийналиб жон берганда эса, уларнинг «аураси ёмон эди» деб қутуларди. ОАВ Александровнинг Москвага яқин ҳудудда сектаси бўлганини, у ерда эса одамларнинг бошини айлантириб, хонадонини сотиб пулини ўзлари олиб келаверадиган ҳолатга етказишган. 

Россияда Раевский-Александров ҳақида гапирмаган ёки эшитмаган одам қолмаган. Унинг товламачилиги ҳақида 1-канал икки марта лавҳа тайёрлаган, «Вести» маълумот берган, НТВ ҳам икки марта айтиб чиққан, ҳатто Раевскийга «Инсон ва қонун» дастури бир кўрсатувини бағишлаган, унинг қилмишларини «Аргументы и факты» ҳам ёзган. Екетеренбургнинн турғуни эса Раевскинй унинг ўғлини қандай қилиб «у дунёга жўнатганини» айтиб берган.

Беморлар ва уларнинг қариндошлари шикоят қилиб чиққандан кейин Раевскийга терговчилар қизиқа бошлаган — у «даволаган» бола ўлиб қолган. 2023 йилнинг бошида унинг «сеҳрли-клиникаси» ёпилиб, ўша йилнинг кузида унга икки жиноят иши қўзғалган. Аммо бу ҳам Глеб Александровни тўхтата олмаган: ўша вақтда унинг Қозоғистонда «клиникаларининг» тармоғи бор эди. Шунингдек Қирғизистонга келишда унинг тиббийгина эмас, ундан бошқа ҳам катта режалари бўлган.

Раевскийнинг «Психология ва  соғлиқ марказининг» китобчаси

Глеб Александров Бишкекда, «Психология ва соғлиқ маркази»дан ташқари «“Валькирия” конструктор бюросини» очган. У 2023 йилнинг июлида ўша «Психология маркази» рўйхатдан ўтган 7-кичик тумандаги 16А манзилида рўйхатга олинган. Бу «Валькирия»нинг Қирғизистонга етказган зарарга саратонни халқ қўшиқлари билан даволагандан ҳам кам бўлмаслиги мумкин. 

«Халқ табиби»нинг дронлари

2023 йилнинг июнида «Хедхантер»да инженер-электроника ходими қидирилаётгани ҳақида эълон пайдо бўлган. Янги ходим «Бишкекда дрон ишлаб чиқаришни уюштириши» керак эди.

Бу эълонни хусусий тадбиркор Болдирев Евгений Анатольевич жойлаштирган. Унинг профилида kbvalkyrie.ru сайтига ҳавола қўйилган. Сайт Москванинг «“Валькирия” конструкторлик бюроси»га тегишли. Бу компания, сайтда кўрсатилган маълумотга ишонсак, «учувчи аппаратларни, жумладан космос ҳамда унга тегишли ускуналарни ишлаб чиқаради». Сайтдаги «Уруш — бу доимо иқтисодларнинг уруши, қурол қиммат бўлмаслиги керак» деган шиорнинг остида ҳарбий дронлар сотилади.

«Валькирия»нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам у Россиянинг Қуролли кучларига ҳарбий дронларни йиғиб бериши ёзилган. Россия компаниясининг ҳамтаъсисчиси деб россиялик тадбиркор Дмитрий Раевский кўрсатилган. Етакчиси ва асосчиси деб эса — Сердечний Евгений Андреевич кўрсатилган. Унинг [email protected] деган почтасига қараганда, Сердечнийнинг Раевский-Александров билан яқин алоқаси бор. Унинг устига у ўзи ҳам Александровнинг шогирди эканини айтиб, устозини мақтаган.

Қисқаси, Бишкекдаги «“Валькирия” КБ» МЧЖси Москвадаги «Валькирия» билан алоқаси бор экани аниқ. Демак бу у Қирғизистонда ишлаб чиқармоқчи бўлаётган дронлар Украинада одамларни ўлдиришини англатади. 

«Учувчисиз учиш аппаратлари тактик ҳарбий ҳаракатларда кенг қўлланилади: артиллерия нишонларини кўрсатиш, разведка, кузатув ва натижани назорат қилиш учун», — деб айтиб биришган ўтган йили «Новие Известия» «Валькирия»нинг фаолияти ҳақида. 

«Бизда ишлаб чиқаришда беш километргача масофани разведка қилиш учун дронлар бор, улар душманнинг аэроскопларида кўринмайди ва турли ҳаво шароитига чидамли, — деб баён қилиб беришган улар “Валькирия”нинг бош муҳандиси Александр Козлачковнинг айтганларини. — Биз 10 кг вазнгача кўтара олган ва ҳавода икки соатга яқин вақт юра олувчи юк ташувчи учувчисиз учиш аппаратларни ҳам тайёрлаяпмиз. Улар душманнинг окопларини бузиш учун анча узоқ масофага уча олади».

«Окопларни буза олади» деганидан гумонимиз бор Балки,  Раевскийнинг дронлари — аутизмни силаб-сийпалаб даволаса бўлади деганидек ёлғон бўлиши мумкин. Аммо бизнинг мамлакат учун ундан кам бўлмаган хавф бор. 

Шубҳали ўхшашликлар 

«Клооп» «Валькирия»нинг сайтида айнан қайси учувчисиз учувчи аппаратлар сотувга қўйилганини аниқлашга қарор қилди. Ассортиментни қараб кўриб, биз компания дрон чиқармай Россиянинг Мудофаа вазирлигининг ҳамкорларининг одатига кўра чет давлатининг девайсларини ўзлариники деб кўрсатиб, олиб сотарлик қилишини сезиб қолдик.  

Масалан, V-Coptr Falcon дрони Американинг Zero Zero Robotics компаниясининг дронларига жуда ўхшаш. Унинг Хитой, Тайвань ҳамда Сан-Францискода идоралари бор.

EVO II Dual 640T V3 квадрокоптери — россиялик ва украиналик ҳарбийлар орасида машҳурликка эга Autel Robotics хитой компанияси тарафидан чиқарилади. Унинг АҚШ, Германия, Италия ва Сингапурда филиаллари бор.  Бу компаниянинг дронлари билан Алексей Навальнийнинг Коррупцияга қарши фонди Путиннинг шоҳона уйини тарқатган.

«Bomber» бомба ташловчи дрони ташқи томонидан ҳам ва иш фаолияти жиҳати бўйича ҳам Хитойнинг Shenzhen GC Electronics Co.,Ltd компаниясининг дрони билан жуда ўхшаш. 

«Валькирия» учувчисиз аппарати — артиллерияга нишонни кўрсатиб берувчи функцияси мавжуд ва тунда ишловчи разведкачи. Сайтда бу дроннинг сурати бор, аммо аслида у Хитойнинг авиамодели Skywalker Technology Co.,Ltd ишхонасининг радио билан бошқарилувчи Skywalker X8 FPV самолёти ҳақидаги видеосидан олинган скриншот. Бироқ «Валькирия»нинг сайтида кўрсатилган разведка учувчисиз аппаратнинг хусусиятлари радио билан бошқарилувчи самолётдан фарқ қилади. 

«Штурмовик» учувчисиз аппарати эса ўқ дориларни ирғита олади, ҳатто гранатометдан ўқ ота олади. «Валькирия»нинг сайтида унинг Беларуснинг Витебскдаги «Дисплей» Конструкторлик бюросининг «Барражирующая труба» деган ҳарбий учувчисиз аппаратига жуда ўхшаш сурати бор. «Штурмовик»нинг техник хусусияти ҳам белорус учувчисиз аппаратиникига ўхшаш. «Валькирия» ўзи ҳам учувчисиз аппаратнинг «камчилиги» бор эканини яширмаган — «эҳтиёт қисмлари Хитойники». У ўз сайтида «арзон учувчисиз аппаратларни кўп чиқариш учун ҳозирча ундай ресурслари йўқлигини, армияга эса [учувчисиз аппаратлар] кўп керак ва арзон бўлиши керак» деб ёзган.  

«Клооп» Раевский-Александров билан боғланишга ҳаракат қилди. Дмитрий Раевскийнинг Бишкекдаги «Психология ва соғлиқ маркази»нинг сайтида кўрсатилган телефон рақами орқали қўнғироқ қилганда бизга ходимлар Россиядан келганини, аммо Раевский ўзи Қирғизистонга кўп келиб-кетмаслигини айтишди. Шу манзилда чиқарилувчи дронлар ҳақида эса клиниканинг ходими ҳеч нарса билмаслигини айтди. 

«Клооп» электрон почта орқали ҳам Раевскийнинг марказига батафсил саволлар тўпламини жўнатди, аммо у ердан жавоб келгани йўқ.

«БишкекБизники»

Глеб Александров Қирғизистонга шунчаки йўқ ердан қизиқиб қолмаган. Агар биз ундан азият чеккан одамларнинг сайтларига ишонадиган бўлсак, у Фрунзе шаҳрида туғилган. Болалигида уни Смоленскка олиб кетишиб, ўша ерда биринчи марта мистификация қобилиятини кашф этилган. Александров «Раевский» исмини ҳам граф билан қариндошлигини айтиб,  ўша ердан олган (маълум бўлишича, Александров онаси билан Раевский кўчасида яшаган экан - ўзини Раевский деб олгани ҳам шундан).

Раевский-Александров телеграм каналида урушни жуда қаттиқ қўллайди. Патриотлик ҳақида мавзуни «Крымнаш»нинг вақтидан бери олиб олган. 2014 йили у «"Қримни ва Севастополни ривожлантириш" қурилиш-саноат холдинги»ни ҳамда «Қрим саноат консорциуми Савдо уйи»га асос солган. Уларнинг молиявий хулосаларига қараганда, икки фирма ҳам  «онкопсихолог» Раевскийнинг ракни даволайман деган ваъдаси каби пуфак фирма экани маълум бўлган. 

Балки, Александровнинг «дронларни ишлаб чиқарган» компаниясининг ортида ҳам ҳеч нарса йўқ бўлса керак. Россияда товламачиликни доимо ватанпарварлик билан яширишади, ҳарбий дронларни ишлаб чиқариш имитацияси эса у ерда —  одатий ҳолат.  Бироқ Қирғизистонга уларни Раевский-Александровнинг компанияси Хитойдан сотиб олаяптими ёки Бишкекда ўзи чиқараётгани муҳим эмас. Бунинг бари мамлакатни санкция тўрига туртмоқда: маълум бўлишича, ЕИ санкцияларининг 12-янги пакети ундан четлаб ўтганлик учун жазога тортишни кўзда тутади. 

2023 йили АҚШнинг Молия вазирлиги санкциядан айланиб ўтиб Россияга товар, шунингдек дронларни сотган қирғиз компанияларига санкциялар киргизгани маълум.  Ундан кейин Қозоғистондан Россияга ташиб кетилаётган дронлар қўлга олинган. Унинг эгаси «Импульс-Инвест» деган қирғиз компанияси бўлган.

Ўша вақтда Американинг сенатори Роберт Менендес президент Садир Жапаровга расмий мурожаат қилиб, Қирғизистон орқали Россияга мудофаа мақсадидаги товарлар, жумладан дронлар ташиб кетилмаслиги учун товар оқимини тартиб солишга чақирган.

Жапаров бунга ҳукумат Қирғизистондан дронларни ташқарига чиқаришга тақиқ қўймоқда деб жавоб берган. Бироқ, аслида, Economist.kg нашри чиндан ҳам шундай тақиқ киргизилдими ёки йўқми деган расмий саволига жавоб ололмаган. Аммо Қирғизистонга кирган фирибгарларни тўсувчи ҳеч ким йўқ экани аниқ. 

Муаллифлар: Арууке Солтоной, Виктор Мухин, Екатерина Резникова