Адлия вазирлиги Арстан Алайнинг ўлимини текшириш учун махсус комиссия тузди

 №31 ахлоқ тузатиш муассасасида вафот этган Арстан Алай номи билан танилган Арстанбек Абдилдаевнинг ўлими юзасидан махсус комиссия тузилди. Бу ҳақда 5 январда Адлия вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

«Комиссия барча мавжуд материалларни, жумладан, Абдилдаев ўз оёғи билан юргани, ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини кўрсатувчи ҳатти-ҳаракатлари  акс этган кузатув камераларидаги ёзувларни ўрганмоқда. Тегишли материаллар терговгача бўлган тартиб-қоидалар доирасида тўлиқ ҳажмда тегишли шахсларга берилади ва ўрганилади», — дейилади хабарда.

Бу орада Абдилдаевнинг адвокати Қайсин Абакиров марҳумнинг яқинлари бу ишда айбдорларни жавобга тортиш талаби билан ҳуқуқ тартибот идораларига ариза ёзишини хабар қилди. 

«Абдилдаевнинг қариндошлари ходимларни жавобгарликка тортиш бўйича ариза беради. Чунки, гумонланувчи қатори қамоқда ётган одамни Жазони ижро қилиш хизматининг бир идорасидан иккинчисига ўтказиш тартиби қонунда аниқ кўрсатилган», — деди у Абдилдаевни огоҳлантиришсиз даволаш масканига ўтказилганидан норози бўлиб. 

5 декабрь куни 31-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида 55 ёшли Абдилдаевнинг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди. Жазони ижро қилиш хизматидан марҳум эрталаб даволаш муассасаси ошхонасида осилган ҳолда топилганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Абдилдаевнинг жасадини дастлабки текшириш чоғида зўравонлик белгилари аниқланмаган. Абдилдаевнинг адвокати эса унинг ўлимига «тергов органи ва суднинг ноқонуний ҳаракатлари» сабаб бўлган, деб ҳисоблайди.

Арстан Алайнинг қамалиши 

МХДҚнинг ходимлари Арстан Алайни 2023 йилнинг декабрь ойи ўртасида диний низо қўзитганлик гумони билан қўлга олган. У «китобларни тарқатиш билан ижтимоий тармоқларда диний низо қўзитувчи чақириқларни қилиш»да гумонланаётгани айтилган. 

Махсус хизматдан гумонланувчи ўзини «Янги Худо», «Қутқарувчи» деб ҳисоблаб,» «бошқа динларни, эътиқодларни, дунё қарашларни паст, кучсиз ва адашиш» деб ҳисоблаб, уларга салбий баҳо бериб келганини таъкидлашган. 

Абдилдаевнинг яшаган уйини ва дарс ўтувчи ерини тинтув вақтида бир неча адабий китоблар, компьютер ва электрон материаллар топилган. 

Арстан Алай жамиятда 2011 йили «Қиш бўлмайди» деб айтган сўзи билан ёдда қолган. Кейин ҳам ўзини «Янги Худоман» деб эълон қилиб, уч марта президент сайловига номзодини қўйган.