Ўш шаҳридаги «Мир и Нур» дорихонаси психотроп, кучли таъсир этувчи дориларни ўсмирга ноқонуний сотиб, уни қўлланган 15 ёшдаги қиз ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда «Клооп»га 21 декабрда шаҳар милициясидан билдиришди.
Маълумотга кўра, 17 декабрда Ўш шаҳар касалхонасига 15 ёшли ўсмир оғир аҳволда етказилган.
Мазкур факт бўйича Ўш ШИИБнинг тезкор-тергов гуруҳи текширув ўтказиб, жабрланувчи Аблиқадир кўчасида жойлашган «Мир и Нур» дорихонасидан шифокор кўрсатмаси йўқ ҳолда тўрт дона психотроп дориларни олиб фойдалангани аниқланди.
Милициядан ўсмир бунга қадар ҳам ўша дорихонадан шу каби дориларни олиб, фойдаланиб юргани аниқланганини қўшимча қилишди.
Ҳозирда ишга алоқадор материаллар тўпланиб, дорихонанинг ходимларига ҳуқуқий баҳо бериш учун тергов хизматига ҳамда Ўшдаги дори-дармон ва тиббий ускуналар департаментига жўнатилди.
Ўш шаҳридаги «Мир и Нур» дорихоналар тармоғининг бирида аввал ҳам психотроп дорилар шифокорнинг кўрсатмасисиз сотилгани аниқланган.
Бош саҳифадаги иллюстрив сурат