Фестивалда фильм намойишини тақиқлаган «Қирғиз фильм» ходимларига ҳайфсан эълон қилинди

359

«Бир Дунё — Қирғизистон» жамоат уюшмаси томонидан уюштирилган «Уруш давридаги ёзувлар» ҳужжатли фильмининг намойишини тақиқлаган «Қирғиз фильм» давлат кино марказининг ходимларига ҳайфсан эълон қилди. Бу ҳақда 21-декабрда мазкур жамоат уюшмасининг матбуот хизмати билдирди. 

Маълумотларга кўра, кўргазма 27 ноябрдан 1 декабрга қадар Бишкекда ўтган. Ташкилотчилар кўргазмада иштирок этувчи ҳужжатли фильмлар рўйхатини муассасага  17 октябрь куни тақдим этган.

14-ноябрда ташкилот тарафидан таклиф қилинган фильмларга, жумладан «Уруш давридаги ёзувлар» (Wartime notes) фильмига гувоҳнома берилган. Аммо кейин маҳаллий нашрларда 30 ноябрда кўрсатилиши айтилган Барбара Купис фильмининг гувоҳномаси қайтариб олингани ҳақида маълумотлар тарқаган. Бунга «фильмда экстремистик маънодаги саҳналар борлиги» сабаб қилиб келтирилган.

«Шундай қилиб, давлат муассасаси жамоатчиликни ҳам, ташкилотимизни ҳам чалғитди. Чунки, қонун ҳужжатларига мувофиқ, тегишли идоралараро ҳуқуқий экспертиза хулосаси ўтказилмаган. Фильмда экстремистик саҳналар борлиги ҳақидаги миш-мишлар эса фактик ва қонуний жиҳатдан ҳеч нарсага асосланмаган», — деб айтилади жамоат уюшмасининг баёнотида.

«Бир Дунё — Қирғизистон» жамоат уюшмаси давлат кино марказининг фаолиятидан кейин «фестивалнинг обрўсига путур етиш хавфига учраб, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар фестиваль билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишганини» билдирди.

Шу муносабат билан жамоат бирлашмаси томонидан Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография бошқармасига кино марказнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан шикоят аризаси юборилган. Бундан ташқари, у Конституциявий судга ва Бишкек маъмурий судига инсон ҳуқуқлари поймол этилаётгани юзасидан шикоят юборган.

Шикоят аризаси асосида хизмат текшируви ўтказилиб, натижада «Қирғиз фильми» давлат муассасаси 13 ноябрда юқорида тилга олинган фильмга прокат гувоҳномасини беришдан бош тортиш бўйича қарор қабул қилгани аниқланган.

Меҳнат кодексининг «Тартиб жазоси» ва «Тартиб жазоларини қўлланишнинг тартиби» моддаларига кўра, ходимга топширилган меҳнат мажбуриятлари унинг айби билан ҳуқуққа қарши амалга оширилгани ёки тегишли турда амалга оширилмагани учун  «Қирғиз фильм» кино марказининг етакчилигига огоҳлантириш, «Кино ва видеофильмлар прокати» бўлими бошчисига эса ҳайфсан эълон қилинган.

Маданият вазирлиги воқеа бўйича ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

«Бир Дунё — Қирғизистон» ҳуқуқий жамоат уюшмаси «Ҳеч кимни ортда қолдирмаслик» чақириғи билан 27 ноябрдан 1 декабргача «Бир Дунё- 2023» инон ҳақлари бўйича ҳужжатли фильмларининг 18-Халқаро кўргазмасини ўтказган.

Кўргазма Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳақлари бўйича декларациясининг 75 йиллигига ҳамда Ҳуқуқ ҳимоячиларни ҳимоя қилиш ҳақидаги декларациясининг 25 йиллигига бағишлаб ташкил этилган.