ОАВ: Аскарларни заводда ишлатиб, пулини олиб юрган командир қўлга олинди

465

20-декабрда маҳаллий нашрлар Чуй вилоятининг Қўйтош қишлоғидаги №73889 ҳарбий қисмининг командири одамларни пуллашда айбланиб қўлга олинганини ёзиб чиқди. 

Нашрнинг маълумотига кўра, угмонланувчи ҳарбий хизмат ўтаётган 12 болани томат чиқарувчи заводга ишга ўрнаштириб, ҳақини ўзи олиб турган.  

Бу бўйича «Одам савдоси» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумонланувчи қўлга олингани айтилади. 

Мудофаа вазирилигидан эса «Клооп»га ҳозирда бу иш бўйича Ҳарбий прокуратура тергов олиб бораётганини айтиб, унинг натижасига кўра тўлиқ маълумот беришни ваъда қилишди.