МХДҚ 20 декабрда марҳум “криминал авторитет” Қамчи Колбаевнинг жиноий даромадларини легаллаштиришда гумондор қатори Жогорку Кенешнинг собиқ депутатининг ўғли қўлга олинганини билдирди.
Маълумотга кўра, гумонланувчи «Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш» моддаси асосида 6 декабрда қўлга олиниб, Октябрь туман судининг қарори билан ТИЗО-1га киргизилган.
Махсус хизматдан «гумонланувчи Колбаевнинг ва унинг атрофидагиларнинг жиноий фаолияти ҳақида билиб туриб, Lexus LX570 русумидаги зирҳланган автомобилни ўзига рўйхатдан ўтказиб, Колбаев ҳамда унинг уюшган жиноий гуруҳининг бошқа аъзоларига фойдаланишга бергани аниқланганини» билдиришди.
Шунингдек гумонланувчи Колбаев билан оилавий яқин алоқада бўлганини, унинг спорт ва бошқа тадбирларини молиялагани маълум қилинди. Терговнинг давомида «гумонланувчининг Дубайнинг элита туманларидан бирида 4,5 млн долларга баҳоланган 24 хонадони аниқланганини» таъкидлашди.
Айрим ОАВлар гумонланувчи Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Динара Исаеванинг ўғли — Азиз Мирзаев эканини ёзмоқда.
Жиноят олами вакили Қамчи Колбаев 4 октябрда МХДҚнинг қўлга олиш операцияси вақтида ўлдирилган. Қонундаги ўғри қўлга олиш вақтида «қуролли қаршилик кўрсатгани сабаб» жавобан ўқ отиш билан «йўқ қилингани» айтилган.
Кейин махсус хизматдан «криминал империя»нинг кўламини айтишган. Муассасанинг маълумоти бўйича, Колбаевнинг қонунсиз йўл билан олинган барча мулкини дастлабки қиймати 1 млрд АҚШ долларини ташкил қилади, улар ҳибсга олинган.
Колбаевнинг ўлимидан кейин МХДҚ жиноий гуруҳларни қўлга олиш ишларини кучайтира бошлаган. Октябрнинг бошидаёқ махсус хизмат Колбаевнинг уюшган жиноий гуруҳининг 40 нафардан ортиқ фаол аъзоси билан лидерлари қўлга олинганини билдирган. Қўлга олинганлар орасида тадбиркорлар, собиқ депутатлар, давлат ходимлари ҳам бор.