«Манас» достонидаги қаҳрамонларнинг исмини алкоголли ичимликларга ёзишни тақиқлаш таклиф этилди.

330

Қирғизистонда ишлаб чиқарилган алкоголли ичимликларга ва сигарет номларига «Манас» достонидаги персонажларнинг, яъни Манас, Семетей, Сейтек, Бакай, Қаникей исмларидан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинди. Қонун лойиҳаси депутат Тазабек Икромов томонидан таклиф этилиб, у 19 декабрда жамоатчилик муҳокамасига чиқарилди.

Маълумотномада қонун лойиҳаси «харидорлар онгига ахлоқий жиҳатдан обрўсизлантириш қатори таъсир кўрсатишни бартараф этиш мақсадида» илгари сурилгани айтилади. Қоида бузган жисмоний шахсларга 100 минг сом, юридик шахсларга эса 1 миллион сом миқдорида жарима солиш назарда тутилган.

Қирғизистонда мамлакатнинг ва пойтахтнинг аталишидан бошлаб «Манас»  эпосидаги қаҳрамонларнинг исмлари билан аталган спиртли ичимликлар сотилиб келади.

«Манас»  номидаги ароқ. Сурат: Интернетдан олинди

«Манас» , «Семетей» ва «Сейтек» учлиги инсониятнинг номоддий маданий меросларининг шедеврлери рўйхатига 2013 йили киргизилган.

«Манас»  достонининг ёзиб олинган умумий 35 варианти бор, улар ўзининг тўлиқлиги жиҳатидан фарқланади. Тўлиқ вариантларига манасчилар Сагимбай Орозбаков, Саякбай Каралаев, Шапак Ирисмендеев, Тоголок Молдо, Багиш Сазанов, Молдобасан Мусулманкулов, Ибирайим Абдрахманов ҳамда Мамбет Чокморовдан ёзиб олинган мантлар киради.

Вариантларнинг кўплигига қарамай «Манас» достони умумий бир асарни ташкил қилади. У умумий ғоявий йўналиши, сюжет линияси, мазмуни ҳамда қаҳрамонларнинг образларининг яхлитлиги билан умумлаштирилган.