Кураш оламида Айсулуу Тинибекова энг яхши курашчи аёл деб топилди

310

Бирлашган кураш дунёси  (UWW) аёллар кураши бўйича уч карра жаҳон чемпиони, беш карра Осиё чемпиони, Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори Айсулуу Тинибековани 2023 йилнинг энг яхши курашчиси деб тан олди.

Маълумотларга кўра, жорий йилда Тинибекова 95 575 балл тўплаб, жаҳон рейтингида етакчига айланган. Шунингдек, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, Венгрия ва Мисрда ўтказилган рейтинг турнирларида ғолиб чиқди, Осиё ўйинларида эса йилни бронза медали билан якунлади.

«Ишониш қийин, лекин 30 ёшида Тинибекова ўтмишга қайтди ва фаолиятидаги энг яхши 12 ойни ўтказди. Қайта тикланган қирғизистонлик юлдуз жаҳон ва Осиё чемпионатларида ғалаба қозониб, ўзининг энг яхши формасига қайтишга нақадар ғайратли эканини кўрсатди», деб ёзади United Wrestling World.

Тинибекова йилнинг энг яхши курашчиси бўлиш ўзи учун шараф эканини таъкидлаб, «Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур! Париждаги Олимпия ўйинларида бор кучимни ишга соламан» деб ёзди.

Тинибекова шу йилнинг сентабр ойида Сербияда ўтказилган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати финал босқичига чиқди ва 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига йўлланма олди. Охирги марта 2023 йилда Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган.