14 декабрь куни Архитектура, қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш давлат агентлиги Ўш шаҳрида ноқонуний қурилган 17 та кўп қаватли уйлар рўйхатини эълон қилди.
Маълумотларга кўра, Ўшдаги қурилиш компаниялари ушбу кўп қаватли уйларни рухсатномасиз ўзбошимчалик билан қурган.
Муассаса фуқароларга ҳуқуқий тергов тугагунига қадар мазкур объектлардан уй сотиб олмасликни тавсия қилди.
Ноқонуний қурилган бинолар:
- Суюнбоева кўчалари чорраҳасида жойлашган «Дастан Курулуш» корхонаси томонидан қурилаётган кўп қаватли турар жой;
- Ленинабад №8 манзилида қурилаётган кўп қаватли уй;
- Қулатов тумани, 18-1-уйда қурилаётган кўп қаватли уй;
- Навоий №10 манзилида қурилаётган кўп қаватли турар жой;
- Матисаков №226 манзилидаги кўп қаватли турар-жой биноси;
- Ленин кўчаси №349 манзилида қурилаётган кўп қаватли турар жой;
- Ленин №351да қурилаётган кўп қаватли турар жой;
- Шакиров кўчаси №22 манзилида қурилаётган кўп қаватли уй;
- Монуева кўчасида «Аль-Шараф» компанияси қураётган кўп қаватли турар-жой;
- Тилеке Баатир №2 манзилида қурилаётган кўп қаватли турар-жой;
- Гастелло кўчасининг №1,3 манзилидаги кўп қаватли уй;
- Алиев кўчасининг № 99, 101 манзилида қурилаётган кўп қаватли уй;
- Толонов №8/4, №8/18 манзилидаги кўп қаватли уйнинг қурилиши;
- Ашимахунов № 26 манзилида қурилаётган кўп қаватли уй;
- Масалиев № 64 манзилидаги кўп қаватли уй;
- Шакиров №6 манзилидаги кўп қаватли уй;
- Курманжан датка №420/2 манзилидаги кўп қаватли уй.
Аввалроқ Архитектура, қурилиш ва турар-жой коммунал хўжалик давлат агентлиги Бишкекдаги ноқонуний қурилган 38 объектнинг рўйхатини эълон қилган.