Психиатрия марказидаги жанжал: бўлим мудири ишдан бўшатилиб, 14 шифокор жазоланди

347

Давлат психиатрия ва наркология марказидаги можаро муносабати билан бўлим бошлиғи ишдан бўшатилди. Яна олти нафар шифокорга танбеҳ, саккиз нафарига огоҳлантириш берилди. Бу ҳақда «Клооп»га 15 декабрда мазкур марказнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ 24.kg нашри мазкур марказда балоғатга етмаган иккинчи гуруҳ ногирони бўлган қизга шифокорлар ёмон муносабатда бўлгани ҳақида ёзиб чиққан эди. Воқеа 6 декабрь куни содир бўлгани айтилган.

«Қизидан хабар олгани борган она қизи марказнинг йўлагида чойшабсиз пластик каравотда ётганини кўрган. Қизини чўмилиш учун ечинтирганда, унинг танасида кўкаришлар борлигини сезган. У қизини уйига олиб кетишга қарор қилган. Шифохона ходимлари эса уни ҳеч қандай даъвойим йўқ деб тилхат ёзишга мажбур қилишган», — деб ёзилади маълумотда.

Кейинроқ беморнинг онаси Қийноқларнинг олдини олиш миллий марказига ариза билан мурожаат қилиб, шифохона шифокорларидан чора кўришни сўраган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари марказга борганларида у ердаги беморлар шифокорлар қизни икки кун, аниқроғи 4-5 декабрда боғлаб қўйганини айтишган.

Психиатрия ва гиёҳвандлик маркази нима дейди?

Психиатрия ва наркология марказида қизнинг танасидаги кўкаришлар боғланган беморнинг  қутулмоқчи бўлган вақтида жароҳат олгани билан изоҳлади. Шифокорлар эса бунга йўл қўйгани учун жазоланди.

Муассасанинг таъкидлашича, агар бемор «ўзига ва бошқаларга тўғридан-тўғри хавф туғдирса, вазирлик томонидан тасдиқланган қўлланмага кўра, унга нисбатан чеклов чоралари қўлланилади». Аниқроғи, бемор икки соатдан кўп бўлмаган вақтга саккиз қатламли матодан тикилган юмшоқ боғлагичлар билан боғланади.

Марказнинг матбуот хизматининг қўшимча қилинишича, шифокорлар беморга қўл кўтармаганини, у боғлаган вақтда махсус журналга қайд этилганини қўшимча қилишди.

Қирғизистонда 211 минг 650 нафар ногиронлиги бўлган шахс бўлса, уларнинг 37 мингдан ортиғини ёш болалар ташкил этади. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров 3 декабрь Ногиронлар куни муносабати билан қилган мурожаатида маълум қилган.

Жапаров давлат томонидан ногиронларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинаётганини билдирган. Унинг айтишича, ҳукумат ногиронларнинг эҳтиёжларини қондириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни энг муҳим вазифалардан бири деб билади.