15 декабрда Ички ишлар вазирлигидан аввал юқори давлат лавозимида ишлаган шахс “йирик фирибгарлик”да гумонланиб, Туркияда қўлга олингани хабар қилинди.Умумий қиймати 827 минг 600 долларга баҳоланган.
Бишкек шаҳар милицияси қўлғалган жиноят иши асносида 55 ёшдаги гумонланувчи ўтган йили қидирувга олиниб, «Интерпол»нинг рўйхатида эълон қилинган.
Айтилишича, гумонланувчи ишлаётган вақтида «ўз лавозимини суиистеъмол қилиб, ноқонуний равишда 2,5 миллион доллар комиссия тўлаб, пойтахтдаги ресторан ва шаҳар марказидаги хонадонни эгаллаб олган».
Кейинчалик, у 390 минг долларлик кўчмас мулкни учинчи шахсга яширинча гаровга қўйгани ва пулни олгач, исмини ўзгартириб, яширингани таъкидланди.
ИИВнинг маълумотига кўра, жиноий ҳаракат натижасида мазкур мулк учинчи томоннинг ҳисобига ўтиб кетган. Мулкни баҳолаш маркази хонадонни 56 минг, ресторанни 771 минг 600 долларга баҳолаган — умумий чиқим 827 минг 600 долларни ташкил қилган.
Ҳозирда гумонланувчини Қирғизистонга олиб келиш масаласи кўрилиб, тергов давом этмоқда.
Бунга қадар Ўш вилоятининг Новқат туманида «арабларнинг махсус фондидан уй олишга ёрдам бераман» деб турғунларни йирик миқдордаги пулга алдаб қочиб кетган гумонланувчи қўлга олинган. Бу бўйича «Фирибгарлик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, тергов ишлари бошланган.