«Оммавий тартибсизликка чақирган» — МХДҚ яна бир фейсбук фойдалувчисини қўлга олди

272

10-декбарда МХДҚ «Оммавий тартибсизлик» моддаси билан қўзғалган жиноят иши доирасида фейсбукнинг 40 ёшли фойдаланувчисини қўлга олди.

Махсус хизматдан у фейсбукдаги «Айман Манап» саҳифасидан «оммавий тартибсизликларга ва давлат ходимларининг қонуний талабига бўйсинмасликка» ундовчи баёнотларни эълон қилиб келганини айтишди.

«У жавобгарликдан қочиш учун фейк аккаунт қўлланган. Унинг яшаган ерини тинтув қилингандда мобил телефон ва ишга алоқадор бошқа буюм даллари олинди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда», — дейишди МХДҚдан.

МХДҚ эълон қилган суратларда «Айман Манап» фейсбук саҳифасига «Эки дос кетсин» («Икки дўст кетсин»), «19унда митингге чыга бергиле, эч коркпогула» («19-да митингга чиқинглар, қўрқманглар») деган постлар эълон қилинганини кўриш мумкин.

Аввалроқ, МХДҚ ижтимоий тармоқдаги ёзувлари учун Жалолобод вилоятидаги Тошкўмир шаҳрининг 70 ёшдаги турғуни Салия Таштановани қўлга олган. Унга «Ҳукуматни куч билан босиб олишга ошкора ундаш» моддаси билан иш қўзғалиб, кейин 50 минг сом жарима солинган.

Кейин Жалолобод вилоятидаги Олабуқа туманининг 37 ёшдаги турғуни ҳам «оммавий тартибсизликлар уштиришга ундаган» деган айб билан Россияда қўлга олинган. МХДҚ тарқатган видеода у «бунга қадар ҳукумат вакилларини танқид қилувчи видеоларни эълон қилгани учун афсусда эканини» айтган.