Жапаров инсон ҳақларини ҳимоя қилиш давлатнинг асосий вазифаси бўлиб қолаверишини айтди

284

Президент Садир Жапаров 10 декабрда қирғизистонликларни Инсон ҳақларининг умумий декларациясининг қабул қилинганлигининг 75 йиллиги билан табриклади.

«Ушбу муҳим ҳужжатнинг принциплари бизнинг Конститутицияда ва асосий қонунларда мустаҳкам ўрин олиб, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқларини ҳамда эркинлигини ҳимоя қилишга интилишимизни кўрсатиб туради. Бугун биз Инсон ҳақларининг санасини нишонлар эканмиз, бу тамойилларнинг ҳаётимиздаги мазмунини яхши англашимиз зарур. Қирғиз Республикасининг ҳар бир фуқароси ўзининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинганини, мамлакатнинг инсон ҳақлари борасидаги юқори андозаларни сақлашга интилишни ҳис қила оладигандек бўлиши лозим», — деди Жапаров.

Президентнинг баёноти маҳаллий ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлигининг ёмонлашгани ҳақидаги ҳисоботлари контекстида айтилди. Бу мухолифатдаги сиёсатчилар, фаоллар, блогерларнинг ҳибсга олиниши, тинч йиғинлар ўтказишни тақиқлаш, мустақил оммавий ахборот воситаларини ёпиш ҳаракатлари билан боғлиқ.

Масалан, матбуот эркинлиги бўйича жаҳон индексида Қирғизистон 122-ўриндан 72-ўринга тушиб кетди, Freedom House ҳуқуқ фаоллари қаторасига учинчи йил Қирғизистонни «эркин бўлмаган» давлат деб ҳисобламоқда.