Ташиев савдогарларнинг ККМга қарши митингларни уюштирганларни топишни топширди

455

МХДҚнинг бошчиси Ташиев назорат-касса машиналарини (ККМ) мажбурий фойдаланишга қарши митингларни уюштирганларни топишни топширди. Махсус хизматнинг матбуот хизмати билдиришича, бундай топшириқни Ташиев 8 декабрда МХДҚ ва Давлат солиқ хизмати қатнашган кенгашда берди.

Махсус хизмат билдиришича, Ташиев бу кенгашни «янги солиқ тизимни оптималлаштириш доирасида, шунингдек айрим деструктив кучлар тарафидан ўлкадаги йирик бозорларнинг савдогарларини митингларини уюштириш орқали ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш ҳаракатининг доирасида» ўтказган.

«МХДҚнинг бошчиси МХДҚ ҳамда Давлат солиқ хизматининг ходимларига тадбиркорлик субъектлари, жумладан мамлакатнинг йирик савдо ва кўнгил очар марказларининг эгалари тараифдан ҳақиқий даромадни яшириш фактларини аниқлаш ҳамда чек қўйиш бўйича, митингларни уюштиришга алоқаси бор шахсларни аниқлаш, Солиқ хизматида тегишли кадр ишларини юргизиш орқали давлат солиқ хизматининг ходимлари орасида коррупцияни ва порахўрликни бартараф қилиш, шунингдек бу йўналишдаги бошқа муҳим масалаларни ҳал қилиш бўйича биринчи навбатдаги вазифаларни қўйди», — деб айтилади МХДҚнинг билдирувида.

Ташиевнинг айтишича, олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишнинг мақсади «бозорнинг савдогарларига яхши шароитларни тузиш, улар учун савдо жойларининг ижара ҳақини камайтириш, шунингдек савдо тармоқларининг ҳамда савдо мажмуаларининг эагаларини яширин даромадларини аниқлаш» бўлиб ҳисобланади.

«МХДҚнинг давлатнинг барча соҳаларидаги яширин даромадлар, коррупция ва порахўрликнинг олдини олиш бўйича фаолияти кучайтирилиши айтилди», —  дея таъкидлади МХДҚ.

Садир Жапаровнинг 5 декабрь куни «Дордой» бозори савдогарлари билан учрашуви. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

6 декабрь куни Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев бозор эгалари ижара ҳақини пасайтириб, савдогарларга шарт-шароит яратиб бермаса, давлат мамлакатдаги йирик бозорларни «қайтариб олиши»ни айтди. Ташиевнинг таъкидлашича, агар бозор эгалари «халқ билан ҳисоб-китоб қилмаса», ҳокимият «бозорларни давлатга қайтариш учун сиёсий иродага эга бўлади».

Шу куни президент Садир Жапаров ҳам шундай баёнот билан чиқди. У 6 декабрь куни «Кабар»  ахборот агентлигига интервю бериб, агар ККМга қарши намойишлар тўхтамаса, расмийлар бозорларга ташқи бошқарувни жорий этиши мумкинлигини айтди.

Охирги икки ҳафта давомида мамлакатдаги бир қатор йирик бозорлар ишбилармонлари ККМ ўрнатилишига қарши чиқишмоқда. Митингларда Бишкек, Ўш, Қоракўл, Талас, Тўқмоқ, Қора-Балта ва Норин шаҳарларидан ишбилармонлар иштирок этган.

Савдогарларнинг асосий талаби - мавжуд патент тизимини қолдириш, солиққа тортишнинг янги шартларини, шу жумладан назорат-касса машиналаридан мажбурий фойдаланишни олиб ташлашдир.

Тижорат патентларининг амал қилиш муддати 2024-йил 1-январда тугаши керак эди, бироқ президент патентнинг амал қилиш муддатини 2024-йил 1-июлгача узайтиришга қарор қилган.