МХДҚ «Бурана Гранд» қурилиш компаниясининг директори қўлга олинди

395

МХДҚ 8 декабрда «Бурана Гранд» қурилиш компаниясининг директори И.У.И қўлга олинганини билдирди. ОАВда қўлга олинган шахс собиқ депутат Урмат Ишенбеков экани айтилмоқда.

Давлат қўмитасидан билдирилишича, у Қамчи Асанбекнинг (Колбаев) жиноий даромадларини легаллаштиришга ва ювишга аралашганликда айбланмоқда. Ишенбеков 2024 йилнинг 4 январигача МХДҚнинг тергов изоляторига киргизилди.

«[Ишенбеков] ва унинг шериги “Эмарк Групп” МЧЖсининг директори, айбланувчи Чолпонбек Акматов Қамчи Асанбекнинг жиноий ҳаракатларини билиб, у жиноий оламнинг таркибида тадбиркорлардан мажбурий пул тўплаётганини билиб туриб, Ишенбеков ва Акматов Колбаев биланткелишиб, жиноий даромадларни легаллаштириш (ювиш) ҳаракатларини амалга оширгани, аниқроқ айтганда Колбаевнинг жиноий маблағларини кўчмас мулк учун ишлатишгани аниқланди», — деб билдирди махсус хизмат.

Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

МХДҚнинг маълумотига кўра, мазкур фактни яшириш учун улар Кўлбаевнинг яқин одами Азрет Ботоев билан келишиб олиб, жиноят йўли билан топилган маблағларни яшириш ҳамда кўчмас мулкка инвестиция қилиш мақсадида 2022 йилнинг сентябрь ойида Чўлпонота шаҳрида жойлашган 4 га ер ҳудудини «Бурана-Гранд» МЧЖсидан «Каганат Резорт» МЧЖсининг фойдасига шартли равишда сотиш олиш шартномасини тузишган.

«Юқорида тилга олинган ер участкасида Колбаевнинг вакиллари жиноят йўли билан қўлга киритилган маблағлар эвазига қимматбаҳо пансионат қуриш учун қурилиш ишларини олиб боришган. Шартномага кўра, пансионатни ишга туширгандан кейин олинган фойда қуйидагича тақсимланиши керак эди: Ишенбеков ва Акматов – 22%, Колбоев - 40% ва Боотаевга - 38 фоиз. Шу билан бирга, Ишенбеков ва Акматов Колбоев билан шахсий учрашувларни ўтказиб, 1,5 миллион АҚШ долларидан ортиқ даромад олишни режалаштирган. Мавжуд маълумотларга кўра, Колбаев ўзининг жиноий даромадларини қонунийлаштириш мақсадида “Бурана-Гранд” МЧЖ қурилиш объектларига маблағ киритган», — дейилади МХДҚ хабарида.

Махсус хизматнинг қўшимча қилишича, Бишкек шаҳри жанубида жойлашган  «Парк Авеню» турар-жой мажмуасини, шунингдек шаҳар марказидаги 36 сотих ер майдонига «Бурана Пелес» турар-жой мажмуасини қураётганини ҳам қўшимча қилди.