Фаол Афтандил Жоробеков оммавий тартибсизликларга ундаганликда айбланиб ҳибсга олинган

379

9 декабда байроқ ўзгаришига қарши митинг ўтказмоқчи бўлган фуқаролик фаоли Автандил Жоробеков шаҳармилицияси томонидан қўлга олинди. У икки суткага вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди.

Жоробеков қўлга олинишидан аввал ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида видео мурожаат билан чиқиб, Бишкек ШИИББга сўроққа чақирилганини, у ердан ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақида билдирган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасуловага кўра, фаолга нисбатан ҚР Жиноят кодексининг 278-моддаси 3-қисмида кўрсатилган “Ҳокимиятнинг қонуний талабларига фаол бўйсунмаслик ва оммавий тартибсизликларга чақириш, шунингдек, фуқароларга нисбатан зўравонликка чақириш» моддаси бўйича айблов қўйилди.

Жоробековнинг адвокати Маҳабат Мамасалиеванинг айтишича, милиция фаолнинг Фейсбукдаги саҳифасига 6 декабрь куни юкланган видеога эътибор қаратган. Ўша видеода Жоробеков ҳукумат “ҳар доим мамлакатда ҳаёт яхшиланади, деб ваъда бериб, лекин у бажарилмайди, энди эса у мамлакат ривожига байроқ тўсқинлик қилмоқда, деган қарорга келганидан» норози бўлган. Фаол байроқни ўзгартиришга қаршилигини билдирган.

Фаолнинг адвокати милиция Жоробековнинг уйида тинтув ўтказганини ҳам билдирди.

Афтандил Жоробеков 9 декабрда Бишкекдаги М.Горкий номидаги боғида байроқни ўзгартиришга қарши митинг ўтказмоқчи бўлган. Шунингдек, фаол 3 декабрда «Байроқдан қўлингни торт» деб номланган митинг ўтказмоқчи бўлган, бироқ у ҳам ўтмай қолган.

2 декабрь куни Жоробеков акциялар режалаштирилгани сабаб аввал Октябрь туман ИИБда, кейин МХДҚда сўроқ берган. 3 декабрда эса милиция ходимлари автоюриш ўтувчи ерга келиб, суд Бишкекнинг Октябрь туманида оммавий йиғинларни ўтказишни тақиқлаганини эслатиб, машиналарга ўрнатилган байроқларни олиб ташлашни талаб қилишган. Шундан кейин акцияга қатнашиш учун келгандар 9 декабрда М.Горкий номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтадиган митингда иштирок этишга қарор қилиб, йиғилган жойдан тарқалган.

Байроқни ўзгартириш ташаббуси

Жогорку Кенешнинг 29 ноябрдаги йиғинида давлат байроғини ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланган. Байроқни ўзгартиришга 66 депутат розилигини берган бўлса, саккиз нафар депутат қарши бўлган.

Айрим депутатлар «мазкур қарорни қабул қилмай, масала референдумга қўйилиши кераклигини» айтган. Мирлан Самийкожо эса унинг ўрнига бошқа биров байроқни ўзгартиришга «маъқул» деб овоз бериб қўйганини айтиб чиққан.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари — парламентнинг етакчиси Нурланбек Шакиев ҳамда депутат Улан Примов.

Байроқни ўзгартириш ташаббусини президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ҳам қўллаган. Аммо ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари бу ташаббусга қарши бўлиб, байроқ ўзгартирилмасин деган флешмоб бошлашган.