Ақси: Ўсмирлар муштлашувида пичоқланиб 17 ёшли ўқувчи вафот этди

390

Жалолобод вилоятининг Ақси туманида икки ўсмир уришиб, 17 ёшдаги ўқувчи вафот этди. Маълумотни «Клооп»га 7-декабрда Жалолобод вилоят милицияси тасдиқлади.

Маълумотга кўра, воқеа 5 декабрда юз берган. Ақси туманида икки ўсмир фикр келишмовчилиги сабаб уришиб кетиб, улардан бири иккинчисининг кўкрак қисмига пичоқ сайиб юборган. Натижада касб-ҳунар лицейида ўқиган бола вафот этган.

Бу бўйича «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, гумондор қатори Ақси туманига қарашли Авлетим қишлоғининг 16 ёшдаги турғуни қўлга олинган.

Гумонланувчи Жалолобол вилоят милициясининг вақтинча сақлаш жойига киргизилди. Тергов давом этмоқда.

Бунга қадар, йил бошида Сўқулуқда болалар муштлашиб кетиб, бир йигит пичоқланиб вафот этган. Кейин Баткен вилоятининг Сузоқ туманида ҳам 8-синфнинг ўқувчиси калтакланиш натижасида вафот этгани айтилган.