Бишкек: Нотаниш қизни калтаклаб, қочиб кетгани айтилган 36 ёшдаги гумонланувчи қўлга олинди

321

Бишкекнинг Биринчи май туман милицияси нотаниш қизни калтаклаб, воқеа бўлган ердан қочиб кетгани айтилган 36 ёшли гумонланувчи қўлга олинганини билдирди.

Жабрланувчи, Бишкекнинг турғуни милицияга 2-декабрда мурожаат қилган. У ўша куни тахминан соат 20:30 да нотаниш шахс уни пойтахтдаги Январь кўчасида калтаклаб, қочиб кетганини айтган.

Бу бўйича «Безорилик» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, гумонланувчи қўлга олинди. У вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тергов давом этмоқда.

Аввалроқ, 14-ноябрда Норин шаҳридаги савдо марказларидан бири банкоматда навбатда турган 20 ёшли номаълум эркак урган.

Милициядан шахсга нисбатан «Безорилик» моддаси бўйича жиноят иши очилганини, тергов натижасида ҳуқуқий баҳо берилишини айтишган.

2023 йили Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги бўйича глобал индексда 177 давлат ичидан 95-ўринни эгаллаб, икки йилдан бери Марказий Осиё минтақасидаги аёллар учун энг хавфли мамлакат деб топилган.