Байсаловга чора кўриш масаласи қайта кўтарилди

355

Жогорку Кенешнинг 6 декабрдаги йиғинида вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсаловга чора кўриш масаласи яна кўтарилди.

Депутат Аида Исатбек қизи парламентнинг Ижтимоий сиёсат бўйича қўмитасининг 4 декабрдаги йиғини Байсалов сабаб сўнггига чиқмай қолганини айтиб, норози бўлди.

«Йиғинда давлат нафақа пули масаласи кўрилаётган бир пайтда, “бу менга тегишли эмас” деб туриб чиқиб кетиши, қўмитанинг ишини, вакилини, ҳукуматнинг вакилларини ўзига тенг деб билмаслигини англатади. Бундан ташқари давлат ходими этикасини сақламай, депутатлар билан тортишиб, парламентнинг обрўсига путур етказмоқда», — деди у.

Исатбек қизи парламент мустақил идора эканини таъкидлаб, принципни сақлаб қолиш ҳамда вазирлар маҳкамасининг зртасидаги қарама-қаршиликни тўхтатиш мақсадида Байсалов ишини катта йиғинда кўришни таклиф қилди. роону сунуштады.

«Доимо икки ҳукумат органи ўртасига низо солиш бу инсоннинг энг асосий мақсадидек кўринади. Ижтимоий масалаларни ҳал қилмайдими, бугунги кунда жуда кўп муаммолар бор. Уни ҳал қилиш ўрнига, парламентга осилиб, депутатларга шак келитириб юради», – деб норози бўлди депутат.

«Интимақ» фракциясининг лидери Марлен Маматалиев ҳам бу бўйича фракция махсус йиғин ўтказишини билдирди.

Парламент раиси Нурланбек Шакиев бу салбий кўриниш эканини айтиб, бундай ҳатти-харакати учун Байсаловга сўзсиз чора кўрилишини билдирди.

Байсаловдан норозилик

Парламентнинг 4 декабрдаги қўмита йиғилишида Исатбек қизи ва Байсалов тортишиб кетган. Депутатлар Байсалов халқ вакилини «ўша қиз» деб атаганидан норози бўлишган. У эса буни депутатга фамилияси билан мурожаат қилганида «микрофон ўчиб қолганини» айтиб изоҳлаган.

Сентябрда Байсалов парламент раиси ва депутатлардан расман узр сўраган.  У депутатларнинг «ўз ваколати ва мавқеини, мамлакатдаги халқ ҳокимияти ва демократиясини шубҳа остига қўйишга на ҳаққи, на нияти бўлганини» таъкидлаган.

Ўшанда Шакиев бу бўйича президент билан гаплашганини, давлат раҳбари Байсалов депутатлардан кечирим сўрашини ва бу охирги огоҳлантириш эканини айтганини билдирган эди.