Ўшдаги №5 тергов ҳибсхонасига беш киши гиёҳванд моддалар ташиб тургани аниқланди. Уларнинг тўрт нафари қамоқ жазосини ўтаётганлар. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш шаҳар милициясидан маълум қилишди.
Баёнотда айтилишича, судланган гумонланувчилар ташқаридаги жиноий гуруҳ вакиллари билан телефон орқали гаплашиб, тергов изоляторига гиёҳванд моддаларни олиб кириб, сотиб юрган.
Гумонланувчилар тушган маблағни гиёҳванд моддалар олиб келиб берганларга нақд пул ёки телефон бирлиги кўринишида тўлаб туришган.
Аниқланишича, ушбу ноқонуний фаолиятни ўта оғир жиноят ва гиёҳванд моддалар савдоси учун жазо ўтаётган икки нафар шахс ташкил этган. Яна бири уларнинг кўрсатмаларига амал қилган бўлса, иқтисодий бўлимда жазони ўтаётган иккинчи шахс қамоқхонага гиёҳванд моддаларни олиб киришга ёрдам берган.
Ушбу ишга алоқадорликда гумон қилинган жами беш киши ҳибсга олинган - улар 30, 35, 36, 43 ва 45 ёшли гумонланувчилардир. Маҳкумларнинг камераларини кўздан кечириш чоғида иккита телефон ва бир нечта қувват олдириш ускуналари топилган.
Шаҳар милициясининг қўшимча қилишича, ҳозирда ушбу ҳолатга мазкур тергов изолятори ходимларининг алоқадорлиги текширилмоқда.