Байроқни ўзгартириш ташаббуси: Давлат котиби депутатлар аҳолининг истагини ҳисобга олади деган умидда

59
Давлат котиби Суюнбек Касмамбетов

4 декабрда давлат котиби Суюнбек Қасмамбетов байроқни ўзгартириш ташаббуси ҳақида фейсбукда ўз фикрини билдирди. У депутатлар « депутатлар халқнинг хоҳиш-истакларини инобатга оладилар, деган умиддаман» деб таъкидлади.

Қасмамбетов байроқни ўзгартириш ташаббуси президент Садир Жапаров, МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев каби унга ҳам ёққанини айтиб, «жонланаётган даврда янгиланган байроғимиз бўлса деган ниятда бўлганмиз» деди.

“Ҳозирги байроғимиз суверен халқ қалбидан чуқур жой олиб, эту қон билан бирлашиб, турли фикрларга сабаб бўлган жамоатчилик муҳокамасида яққол кўриниб турибди. [...] Вазият қандай бўлишидан қатъий назар, келинг, бир-биримизга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлайлик ва сабрли бўлайлик», - дея қўшимча қилди у.

Байроқни ўзгартириш ташаббуси  

Жогорку Кенешнинг 29 ноябрдаги йиғинида давлат байроғини ўзгартириш бўйича қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланган. Байроқни ўзгартиришга 66 депутат розилигини берган бўлса, саккиз нафар депутат қарши бўлган.

Айрим депутатлар «мазкур қарорни қабул қилмай, масала референдумга қўйилиши кераклигини» айтган. Мирлан Самийкожо эса унинг ўрнига бошқа биров байроқни ўзгартиришга «маъқул» деб овоз бериб қўйганини айтиб чиққан.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари — парламентнинг етакчиси Нурланбек Шакиев ҳамда депутат Улан Примов.

Байроқни ўзгартириш ташаббусини президент Садир Жапаров билан МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев ҳам қўллаган. Аммо ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари бу ташаббусга қарши бўлиб, байроқ ўзгартирилмасин деган флешмоб бошлашган.