Бишкекдаги мактабларда бомба қўйилгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатган 13-14 ёшлардаги уч мактаб ўқувчиси қўлга олинди. Бу ҳақда 1-декабрда МХДҚдан билдиришди.
Маълумотга кўра, №33 мактаб-гимназиясининг 9-синф ўқувчилари «безорилик мақсадида мазкур мактабнинг электрон манзилига ёлғон билдирувларни жўнатишганини» аниқланди.
Махсус хизматдан ўқувчилар «таълим жараёнини тўхтатиб қўйиш мақсадида фейк аккаунтлар орқали мактабнинг электрон манзилига ёлғон билдирувларни тарқатишганини» билдиришди.
«Тартиб бузган мактаб ўқувчилари амалга оширган жиноятларини ота-оналарининг кўз олдида тан олишди. Ҳозирда бу ўспиринларнинг Бишкекдаги портлашлар ҳақида аноним маълумотларни тарқатгани ҳамда бошқа шу каби ишларга алоқаси аниқланмоқда», — деб билдирилди МХДҚдан.
МХДҚ террор актлари ҳақида ёлғон маълумотларни аниқлаш учун барча керакли техник имкониятлар бор эканини таъкидлади. Бу бўйича махсус хизмат жиноий жавобгарликдан қочиш учун ота-оналарга болалари билан профилактик суҳбатлар ўтказишни тавсия қилади.
Жиноий-жазо кодексининг «Билиб туриб, террор акт ҳақида ёлғон хабар бериш» моддасига кўра, портлаш ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлар 1-3 йилга тузатиш ишларига жалб қилинади, 50 мингдан 100 минг сомгача жаримага тортилади ёки беш йилгача судланади.
Бишкекда йил бошидан бери ўндан ортиқ мактабга бомба қўйилгани ҳақида билдирув тушиб, ўқувчилар эвакуацияланиб, таълимда узилиш бўлган эди. Аммо бинодан ҳеч қандай портловчи модда топилмаган.