Милиция «Дордой» бозорида митингга қатнашган кишини безорилик гумони билан қўлга олди

235

Милиция ходимлари 30 ноябрда «Дордой» бозорида ўтган норозилик аксиясида иштирок этган фуқарони безориликда гумон қилиб қўлга олди. Бу ҳақда «Клооп»га 1 декабрда Свердлов туман ИИБдан билдиришди.

Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда «Дордой»  бозорининг ҳудудида «номаълум шахслар жамоат тартибини қўпол равишда бузиб, бир инсоннинг танасига жароҳат етказган» видео тарқалган.

Воқеа бўйича Свердлов туман ИИБи «Безорилик» моддаси асосида жиноят ишини қўзғаб, гумонланувчи шаҳар милициясининг вақтинча сақлаш жойига киргизилди.

«Жамоат тартибини ва умумиқ қабул қилинган ҳаракат нормаларини бузгани ҳамда умумий олганда бошқа жиноятларни қилгани учун тегишли тарафлар қонунга кўра жавобгарлика тортилади», — деб айтилади милициянинг баёнотида.

29-ноябрдан буён мамлакатнинг йирик бозорлари ишбилармонлари назорат-касса машиналарининг мажбурий ўрнатилишига қарши чиқишмоқда. Митингга биринчи навбатда «Қора-сув» бозори ишбилармонлари келишди ва шу куннинг ўзида Солиқ хизмати мазкур бозор тадбиркорлари ККМдан озод этилишини билдирган.

«Солиқ қонунларига кўра, стратегик обектлар таркибига кирувчи бозорларда фаолият юритувчи тадбиркорлар алоҳида солиқ режимида ишлаши мумкин. Солиқ хизмати маълумотларига кўра, айни пайтда стратегик объектлар қаторига “Дордой” ва “Тўратали халқ бозори” (Қорасув) бозорлари киради», — деб айтилган Солиқ хизматининг маълумотида.

30-ноябрда «Дордой», «Мадина», «Орто-Сай» бозорининг тадбиркорлари ҳам митингга чиққани маълум бўлган. Савдогарлар солиқ сиёсатидан норози бўлиб, патент тизимини қолдиришни талаб қилмоқда.