Ташиев эртагача интим хизмат кўрсатувчи жойларни барчасини ёпишни топширди

261

МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев 1 декабрдан (аниқроғи эртадан) бошлаб Қирғизистон ҳудудида бир дона ҳам интим хизмат кўрсатувчи тармоқ бўлмаслигини билдирди. Бу билдирувни Ташиев бугун 30 ноябрда МХДҚнинг Иссиқкўл вилояти бўйича Балиқчи шаҳар бошқармасининг янги биноси очилишида маълум қилди.

Махсус хизмат бошчиси ҳозирда МХДҚнинг ходимлари учун «фуқароларга интим хизмат кўрсатувчи ҳар қандай кўнгилочар жойларни, ҳаммом мажмуаларини ва фоҳишахоналарни ташкил қилишдаги ноқонуний ҳаракатларни тўхтатиш бўйича давлат органларининг фаолиятини назорат қилиш» устувор вазифа бўлишини айтди.

«Давлат ва муниципал идоралари ва ҳуқуқ-тартибот органларининг етакчиларига 2023 йилнинг 1 декабригача республика бўйича бундай муассасаларнинг ишини тўхтатиш топшириғи берилди. Ўз вақтида МХДҚга мазкур муассасаларнинг фаолияти давом этаётгани ҳақида маълумот келиб тушса, маҳаллий ўз ўзини бошқариш органлари ва ҳуқуқ-тартибот органларининг етакчилари эгаллаган хизматларидан четлаштирилади», — деб билдирди Ташиевнинг айтганларини МХДҚнинг матбуот хизмати.

Бунгача МХДҚ бошчиси Қамчибек Ташиев интим хизмат кўрсатган жойларда «ишлаганларнинг» аксарияти талаба қизлар эканини ва бу билан курашиш зарурлигини билдирган. Ташиев МХДҚ ходимларига сўнгги вақтларда «қизлар бузилиб кетаётганини» айтиб, фоҳишаликка қарши эътиборни кучайтиришга чақирган.

МХДҚ 28 ноябрда махсус хизмат 25-26 ноябрь кунлари «интим хизмат кўрсатувчи фоҳишахоналарни тармоғини» аниқлаб, уларнинг фаолияти тўхтатилганини билдирган. Шу билан бирга МХДҚ, махсус хизматнинг маълумоти бўйича, фоҳишалик билан шуғулланган аёлларнинг суратларини, паспортдаги шахсий маълумотларини, уларнинг баъзиларини манзилларини ва ота-оналарининг исмлари эълон қилинган. Хавфсизлик қўмитаси буни «профилактика» деб атаган.

Бироқ, ҳуқуқ ҳимоячилари ва ҳуқуқшунослар фикрича, махсус интим ходимларни ва уларнинг қариндошларига хавф яратган. МХДҚнинг ҳаракатини Омбудсмен институти ҳам айблаб, давлат органларининг интим ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашга, шунингдек «уларнинг юзларини кўрсатмасликка ва шахсий маълумотларини ошкор қилмасликка» чақирган, сабаби бу «уларнинг қонунда кўрсатилган ҳуқуқларининг бузилиши эканини» огоҳлантирган.