МХДҚ: Лайлак туманида жами 1 млн 870 минг сомлик контрабанда мол қўлга олинди

210

Боткен вилоятининг Лайлак туманига қарашли Арка қишлоғида умумий қиймати 870 сомдан ортиқ миқдордаги контрабанда молларини юклаган икки ҳайдовчи қўлга олинди. Бу ҳақда 30 ноябрда МХДҚдан билдиришди.

Cурат: МХДҚ

Маълумотга кўра, жорий йилнинг 16 ноябрида Арка қишлоғида жойлашган омборхонадан хорижий давлат рақамидаги Hyundai Porter машинасидан қиймати 870 минг сомдан ортиқ қандолат маҳсулотлари аниқланган. Ушбу иш юзасидан 31 ёшдаги қирғизистонлик фуқаро қўлга олинди.

Шу билан бирга, 21 ноябрда мазкур қишлоқдаги хусусий уйларнинг биридан Mercedes-Benz Sprinter русумидаги хорижий давлат рақамидаги машинадан қиймати 1 млн сомдан ортиқ ноқонуний олиб ўтилган истеъмол товарлари қўлга олинди.

Мазкур ҳолатлар асосида жиноий иш қўзғалиб, ишнинг ҳолатлари ва унга алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича суриштирув ишлари бошланди.

Аввалроқ, 28 октябрда қирғиз-тожик чегарасидаги «Қирғизистон» савдо тармоғининг омборидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган кўп миқдордаги истеъмол маҳсулотлари ва тиббий препаратлар топилган. Махсус хизмат бу иш билан боғлиқ текширув ишларини бошлаган.