«Зўравонликнинг олдини олиш». Гумонланувчиларни назорат қилувчи электрон билакузуклар синовдан ўтмоқда

277

Адлия вазирлиги жиноятда гумон қилинганларни, пробация назоратига олинганларни назорат қиладиган электрон билакузукларни синовдан ўтказмоқда. Билакузуклар оиладаги зўравонликни олдини олишда самарали экани айтилди.

Маълумотга кўра, электрон билакузукларнинг ёрдами билан гумондорларни қаерда юрганини ва зўравонликка учраган жабрланувчиларга қанчалик яқинлигини билса бўлади.

Вазирлар маҳкамаси «Жиноятни тергов қилиш жараёнига электрон билакузукларни киритиш» ҳақидаги қонун лойиҳасини парламентнинг муҳокамасига киритди.

«Қонун қабул қилинса, жиноятни тергов қилиш ва суд текширувидаги бир қатор кўринишларни рақамлаштириш ва оптималлаштиришга шароит яратилади, аниқроғи таҳдид, зўравонликка боғлиқ бўлмаган унча оғир бўлмаган жиноятда гумон қилиниб қамоққа олинганлар камаяди», — дейишди вазирликдан.

Шунингдек, амалдаги қонунга кўра, электрон билакузукларни аввал судланмаган одамларга ҳам қўлланса бўлиши таъкидланди.

Гумондорлар юрган ери ва уларнинг ҳаракатини назорат қилиш учун электрон билакузукларни киритиш жорий йилнинг 4-майида таклиф қилинган. Ҳукумат раҳбари Ақилбек Жапаров бу тизимни ишга туширишда бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиб чиқишни топширган.