Олабуқа туманида чиқиндини қайта ишловчи кичик ишхона очилди

289

28 ноябрда Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида чиқиндини қайта ишловчи кичик ишхонанинг очилиши бўлди. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят маъмурияти билдирди.

Маълумотга кўра, ишхонанинг қурилиши вилоят тараққиёт фонди томонидан молияланиб, умумий 18 млн 540 минг сом маблағ ажратилган. Шунингдек, маҳаллий бюджетдан 6,5 млн сом ва 8 гектар ер ажратилган.

Сурат: Жалолобод вилоят маъмурияти

Ишхонанинг очилиш тадбирида президентнинг вилоятдаги мухтор вакили Абсаттар Сиргабаев чиқиндини қайта ишловчи завод вилоят ҳудудида биринчилардан бўлиб ишга туширилганини таъкидлади. Сиргабаев лойиҳа «ҳозирги муҳим масалаларнинг бири бўлган чиқиндидан халос бўлиш, ундан фойдали моддалар ишлаб чиқаришдаги муҳим ҳаракат эканини» қўшимча қилди.

Кичик заводга Олабуқа ва яқин қўшни қишлоқларнинг, икки тоғ кон компаниясининг чиқиндилари йиғилиб, қайта ишланади. Бу ерда минерал ўғитлар, мазут ва газ ишлаб чиқариш режалаштирилиб, техник база тузилган.