Бишкек: МХДҚ интим хизмат кўрсатувчи ўнга яқин жойнинг фаолиятини чеклади

257

27-ноябрда МХДҚ Бишкекда интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланган 10 га яқин жойнинг иши тўхтатилиб, ташкилотчилари қўлга олинганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, пойтахтдаги 26-ноябрга ўтар кечаси рейд ўтказилиб, массаж салони деб интим хизмат кўрсатиш билан шуғулланган ўнга яқин жой аниқланган.

Натижада мижозларни қабул қилган администраторлар ва ёши 18 дан 30 гача бўлган 70 нафарга яқин аёл қўлга олинган. Орасида олийгоҳнинг талабалари ҳам борлиги айтилган.

Бу ерни уюштирганларга «Фоҳишалик билан шуғулланиш, ифлос ҳаракатларга кўмаклашиш ёки қўшмачилик қилиш учун яширин жойларни ташкил қилиш ва сақлаш» моддаси билан иш қўзғалиб, шаҳар милициясининг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

«Жиноят иши асосида давлат хизматчиларининг орасидан, шунингдек уни уюштиришга ва фаолиятига алоқаси бор бошқа одамларни аниқлаш бўйича тезкор текширув ишлари олиб борилмоқда», — дейишди махсус хизматдан.

МХДҚдан ноқонуний ишларни ташкил қилишни кўзлаганларга таъсир этиш ва тўхтатиш мақсадида қўлга олинган гумондорларнинг суратлари эълон қилинишини қўшимча қилишди.