Иссиқкўлда мажбуран никоҳга олиш учун қиз ўғирлашда гумонланган уч киши қўлга олинди

242

Иссиқкўл вилоят ИИБ мажбурлаб оила қуриш учун қиз ўғирлаган уч гумондор қўлга олинганини билдирди.

Милиция билдиришича, 23-ноябрда Бостери ҳудудий милиция бўлимига 2003 йилги маҳаллий турғундан ариза тушган. У ўша куни соат 15:00 атрофида Корумду қишлоғининг ҳудудидан уни номаълум уч одам мажбурлаб оила қуриш учун «куч билан ўғирлаб» кетишганини айтган.

Гумондор 1981 йили туғилган Э.Э, 1980 йилги Б.М ва 1998 йилги Д.Б. номли уч киши қўлга олинган.

«Қўлга олинганлар Бостери қишлоғининг милиция бўлимига етказилиб, дастлабки сўроқда улар айбини тан олишди. Бу факт бўйича “Оила қуриш мақсадида олиб қочиш” моддаси билан жиноят иши қўзғалди. Иссиқкўл туман судининг қарори билан гумондорларга нисбатан бир ойга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қабул қилинди. Тергов давом этмоқда», — деб билдирди вилоят милицияси.

Гумондорлар. Сурат: Иссиқкўл вилоят ИИБнинг матбуот хизмати.

Қиз ўғирлаш ва унинг оқибатлари

Қизлар билан аёлларни мажбурлаб оила қуриш мақсадида ўғирлаш — бу Қирғизистондаги ҳақиқий муаммо. Қизни ўғирлаш зўрлаш билан тугайди, жамиятнинг босимига учраган қизлар ўғирлаган томоннинг оиласида қолиб, тўхтамаган оиладаги зўравонликдан жабрланиб келади.

Амалдаги қонунларга кўра, мажбурлаб оила қуриш учун одам ўғирлашга 5 йилдан 7 йил ва 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш кўрсатилган.

Вояга етмаганларни олиб қочганлар 7,5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниб, 200 минг сом жарима тўлаши керак.

Кўп ҳолларда бундай воқеалар судга етмайди, қонун бузганлар тегишли жазосини олмайди. Қолаверса, зўравоннинг жазосиз қолиши ўғирланган қизнинг ўлими билан тугаган ҳолатлар бор.