Жалолобод шаҳар суди ижтимоий тармоқдаги мурожаати учун МХДҚ тарафидан қўлга олинган Тошкўмир шаҳрининг 70 ёшдаги турғуни Салия Таштановага 50 минг сом жарима солди. Бу ҳақда «Клооп»га 24-ноябрда Жалолобод вилоят судидан билдиришди.
Маълумотга кўра, Таштановага «Ҳукуматни куч билан босиб олишга очиқ даъватлар» моддасининг асосида жиноят иши қўзғалиб, суднинг ҳукми 22 ноябрда чиққан.
Салия Таштанованинг махсус хизмат тарафидан қўлга олингани 13 окятбрда маълум бўлган, 18 октябрда эса уй қамоғига чиққан. Аммо у қайси мурожаати бўйича қўлга олингани айтилмаган — унинг исм-фамилияси ёзилган фейсбук саҳифасида деярлик ҳеч қандай маълумот йўқ.
Таштанова ўтган йилнинг ноябрида Кампиробод сув омборинининг ерини Ўзбекистонга беришга қарши қурултойда сўз олиб, гапиргани маълум. Ўшанда у махсус хизматнинг етакчиси Қамчибек Ташиев билан Садир Жапаровни «чегара масаласини ҳал қила олмаса истеъфога кетсин» деб талаб қилиб чиққан.