МХДҚ: Президентнинг Баткендаги вакилининг маслаҳатчиси 200 минг доллар пора олиш гумони билан қўлга олинди

Президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакилининг маслаҳатчиси кўмир қазувчи ишхонанинг бош директоридан 200 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди. Бу ҳақда 24 ноябрда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, вилоят етакчисининг маслаҳатчиси икки турғун билан келишиб, мансаб ваколатидан фойдаланиб, тадбиркорлик субъектининг фаолиятига «тўсқинлик қилиш» билан таҳдиди қилиш орқали кўмир қазувчи ишхонанинг директоридан 200 минг доллар пул таъма қилган.

Гумонланувчи. Сурат: МХДҚ.
Сурат: МХДҚ.

Жиноятда гумонланувчи 23 ноябрда қўлга тушиб, «Таҳдид билан пул талаб қилиш» моддаси асосида  жиноят иши қўзғалди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Махсус хизмат гумонланувчининг исм, шарифини очиқлагани йўқ. Бироқ унинг инициали 2020 йили Жогорку Кенешнинг депутатлигига «Мекенчил» партиясининг номидан номзод бўлиб, ҳозирда Баткен вилоятидаги мухтор вакилнинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган 37 ёшли Талантбек Мамитовнинг исм-фамилиясига мос келади.