Ақилбек Жапаров: «Болалар боғчаларини қуришга тайёрмиз, лекин бизни болаларга овқат беринглар, деб қийнаманглар»

289

Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров жамоатчилик ҳукуматни болалар боғчаларида болаларга овқат беришга қийнамаслик керак деб билдирди. Бу ҳақда амалдор 20 ноябрда парламентнинг иқтисод ва фискал сиёсат бўйича қўмитасининг йиғинида билдирди.

«Болалар боғчаси бўйича бизнинг позиция бундай — биз шу бола боғчаларни қуриб, очиб, уларни китоб билан таъминлашга тайёрмиз, бироқ биз фалсафасидан бош тортдик [...] Бизни болаларга овқатини беринглар деб қийнаманглар. Мана ҳозир болалар боғчасига 24% бола боряпти, келинглар, бундан кўра келаси йили шу 24 фоизни 40-50%га етказиб, 50%гача етайлик», — деди Жапаров.

Унинг айтишича, болалар боғчаларини биринчи навбатда қабул қилиб, уларни мактабга тайёрлаши керак, тушдан кейин иккинчи сменага олиш керак. Жапаров ота-оналар бу позицияни қўллаши керак, чунки ҳукумат болага кечгача ғамхўрлик қилолмайди деб ҳисоблайди.

Ноябрнинг бошида болалар боғчаларида болаларнинг овқатини молиялаш тўлиқ ота-оналарнинг зиммасига юкланиши, сабаби «Таълим тўғрисидаги» янги қонунда боланинг иссиқ овқатининг ярмини маҳаллий органлари тўловчи қарор бекор қилингани маълум бўлган.

Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов бу қарори болалар боғчаларига одатда қўлида бор оиланинг болалари бориб, аҳолини қуйи қатламининг болалари мактабгача таълим билан таъминланмаётганини сабаб қабул қилинганини айтган. Унинг айтишича, бундан кўра муҳтож оилаларнинг болаларига ёрдам берган яхши.

Ҳозирча қонуннинг янги меъёри кучга кирмаган, шу сабаб давлат болалар боғчасида болаларнинг овқатини ярмини тўлашни давом эттирмоқда. Таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини кутмоқда.

Ҳукуматнинг 2008 йилги қарорига мувофиқ, бюджетдан болалар боғчасида ўқиган тарбияланувчининг бир кунлик овқатига 18 сом берилиб, яна 18 сомни ота-оналар қўшган.