Қирғизистоннинг дзюдо бўйича ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионатида олтита медални қўлга киритди

251

Қирғизистоннинг дзюдо бўйича ёшлар терма жамоаси Тошкентда ўтган Осиё чемпионатида бир олтин, уч кумуш ва икки бронза медаль олиб, жамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

 

View this post on Instagram

 

A post shared by sport.gov.kg (@sport.gov.kg)

Қизлар орасида 63 килограммгача оғирликда Адина Кочконбаева олтин медаль олса, Шахида Нурмухамедова (78 кг) билан Акмаржан Турдажиева (+78 кг) кумуш медаль олди.

Шунингдек, Жанар Жолдошева (57 кг) билан Сауле Алмазова (70 кг) бронза медалини олди. Болалар орасида ягона — кумуш медални Эмирхан Жолдошказиев (+100) олиб келди.

18-19 ноябрда ўтган ёшлар орасидаги Осиё чемпионатига 15 давлатдан келган 172 спортчи қатнашди.

16-17 ноябрда бўлиб ўтган ўсмирлар орасидаги Осиё биринчилигида қирғиз терма жамоаси бир олтин, бир кумуш ва уч бронза медаль олган.