NazarNews нашрининг редактори Гулжан Шерипбаева уй қамоғига чиқди

271
Гулжан Шерипбаева. Сурат интернетдан олинди.

«Ирқий, этнос, миллий ва диний низони қўзғатишда» гумонланиб қўлга олинган NazarNews нашрининг бош муҳаррири Гулжан Шерипбаевани уй қамоғига чиқарди. Бу ҳақда 21 ноябрда Биринчи май туман суди билдирди.

Шерипбаеванинг қўлга олингани ҳақида 16 ноябрда маълум бўлган. Унинг укаси Майрамбек Каримов журналистни МХДҚнинг ходимлари офисдан олиб кетишганини айтган.

Олдин журналист «оммавий тартибсизликларга чақириқ ташлашда» гумонланаётгани айтилиб, кейин унга «Ирқий, этнос, миллий ва диний низони қўзғатиш» моддаси бўйича айб қўйилгани маълум бўлган. У суднинг қарори билан 1 декабргача Бишкекдаги №1 тергов қамоғига киритилган.

Шерипбаеванинг номи 2020 йили божхона хизмати раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қўллаган фейк-фермалар асосида атала бошлаган.

Матраимовни қўллаган фейклар ортида амалдаги президентнинг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков туриши айтилган.

Бироқ ўша вақтда Шерипбаева ўзи «Клооп»га «депутатликка номзод бўлганлардан катта миқдордаги пул тўлаб бериш таклифи тушишига қарамай фейклар билан ишламаганини» билдирган.

Жорий йилнинг Октябрь ойида Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаровнинг «обрўсига путур етказди» деган сабаб билан NazarNews нашрининг сайтини икки ойга блоклаш қарорини чиқаргани маълум бўлган.