Ўш вилоятидаги Қорасув туманининг 25 ёшли турғунидан пул талаб қилган «криминалнинг жанубдаги маслаҳатчиси» билан яна бир гумондор қўлга олинди. Бу ҳақда 20 ноябрда ИИВ билдирди.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида жабрланувчининг уйига номаълум одамлар Mercedes Benz русумидаги машинада келиб, куч билан кимсасиз жойга олиб боришган. Гумондорлар турғунга «қарздорлигини» айтиб, тўламаса унинг ўрнига уйини ўтказиб беришини талаб қилишган. Жабрланувчи эса 220 минг сом пул беришга рози бўлган.
Бу факт бўйича «Пул талаб қилиш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалиб, гумондор қатори Қорасув туманининг 45 ёшли ва Ўш шаҳрининг 37 ёшли яшовчиси қўлга олинди.
Милициядан гумондорлар олдин бир неча марта судланишганини, шунингдек улар «жиноят оламининг вакиллари орасида обрўси борлигини» билдиришди. Уларнинг бирини криминал оламидаги лақаби «Профессор» экани маълум бўлди.
Ҳозирда гумондорлар Ўш шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Тергов ишлари давом этмоқда.
Бунгача Чуй вилоятининг Кара-Балта шаҳрида тадбиркорни қўрқитиб, 45 минг доллар пул талаб қилган беш гумондор қўлга олинган. Уларга «Пора талаб қилиш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалган, тергов ишлари бормоқда.