Бишкек шаҳар суди Россия Федерал хавфсизлик хизматининг талаби биноан қўлга олинган чечен фаоли Мансур Мовлаевни озод қилиб, давлатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳукмни суд коллегияси 20 ноябрда қабул қилди.
«Давлат чегарасидан ноқонуний ўтишда» айбланган Мовлаев ҳукм эшиттирилгандан кейин журналистларга сиртдан уни «давлатдан чиқариб, қонхўрларнинг қўлига ўтказиб бериш учун» одамлар кутиб туришганини айтди.
Фаолнинг адвокати Илгиз Насиров суднинг қарори ноқонуний эканини таъкидлади. Унинг айтишича, фаолга нисбатан қўзғалган моддага кўра, уни давлатдан чиқариб юбориш мумкин эмас.
Адвокат суднинг ҳукми зудлик билан кучга киришини таъкидлаб, бугун Олий судга ариза билан мурожаат қилишларини қўшимча қилди.
Бунгача Биринчи май туман суди Мовлаевни Россияга депортация қилишга қарор қилган. Ўлкадан чиқарилгунча олти ой қамоқда бўлиши маълум қилинган.
Мовлаевнинг қўлга олиниши
Чечен фаоли Мансур Мовлаев қўлга олинганини ҳуқуқ ҳимоячиси Толокан Исмаилова айтган. Кейинчалик МХДҚ фаол қўлга олинганини тасдиқлаган.
Махсус хизмат Мовлаев 20 августда Иссиқкўл вилоятининг ҳудудида «халқаро террористик ташкилотларга қарши бораётган террористик-ҳаракатлар асосида» ушланганини, у Россияда давлатлараро қидирувда эканини билдиришган.
МХДҚНинг маълуомтига кўра, фаол «радикал ғоялар» билан алоқадор. Шунингдек, Мовлаев январь ойида Қирғизистоннинг давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, ўлка ҳудудида Россия фуқаролигининг қалбаки паспортида юрган.
Фаол қўлга олингандан кейин 1ADAT мухолифат ҳаракатининг вакиллари 20 августда ўзларининг YouTube каналида Мовлаевга бағишланган видео чиқарган. Уларнинг айтишича, фаол чечен ҳукуматини танқид қилиб юрган.
Уларнинг айтишича, чечен ҳукумати 2022 йили Мовлаевни ўғирлаб, турмада ноқонуний сақлаб, қийнашган.
1ADAT’нинг вакиллари айтишича, Мовлаев қамоқдан Қирғизистонга қочиб келган. Муҳолифат ҳаракати фаол «Манас» аэропортидан Туркияга учмоқчи бўлгани, уни Қирғизистоннинг МХДҚ рус ҳамкасбларига ФСБнинг талаби билан ушлаб берганини айтмоқда.
1ADAT агар Мовлаев Чеченистонга экстрадиция қилинса, ҳукумат уни йўқ қилади деб хавотирда бўлмоқда.