Жалолобод вилоятининг Қоракўл шаҳрида ИИВнинг Ички аскар бўлимининг 20 ёшли аскари ўқдан вафот этди. Хабарни 20 ноябрда мазкур хизматдан тасдиқлаб, кейинчалик маълумот беришни ваъда қилишди.
Turmush нашри ўз манбаларига таяниб, воқеа бугун 20 ноябрда соат 6:00 атрофида аскарлар Тўқтағул ГЭС каскадининг автобазасига яқин жойда навбатчиликда бўлганини ёзди.
Унда 21 ёшли аскар ўзи билан бирга юрган 20 ёли кичик сержантга ўқ отиб, воқеа бўлган жойдан қуролни олиб қочиб кетгани айтилди.
Нашрнинг маълумотига кўра, ҳозирда аскарни қўлга олиш ишлари бормоқда. Қоракўл, Тошкўмир шаҳарларида автомашиналар тўхтатилиб, текширилмоқда.
8 ноябрда Боткенда шартнома асосида хизмат қилаётган 27 ёшли чегарачи оғир жароҳат сабаб вафот этган. У махсус спорт мусобақаси вақтида бош суягидан оғир жароҳат олгани айтилган.
Йил бошида Боткенда 21 ёшли чегарачи ҳарбий шериги отган ўқдан вафот этган. Воқеа автоматдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш натижасида бўлгани маълум қилинган.