Суд Селекцияда тоза сув йўқлигидан акцияга чиққан уч кишига ҳукм чиқарди

237

Сўқулуқ туман суди тоза сув йўқлиги сабаб Селекцияда норозилик акциясига чиқиб, милиция томонидан қўлга олинган блогер Эртай Искаковни 50 минг сом жаримага тортди. Бу ҳақда 20 ноябрда «Азаттиқ» нашри ёзди.

Яна икки айбланувчи, Селекция қишлоғининг турғунлари Бакит Балбаев билан Бактибек Бекболотов 100 кунлик жамоат ишларига жалб қилинади.

Уч айбланувчи «Безорилик» моддаси бўйича оқланиб, «Йўлларни ноқонуний тўсиш» моддаси бўйича айбдор деб топилди.

Блогер Эртай Исаков (ўртадаги) ва Селекция қишлоғининг турғунлари Бакит Балбаев билан Бактибек Бекболотов. Сурат: Максат Кутманбеков (RFE/RL)

Уларнинг адвокатлари суднинг қароридан норозилигини айтиб, Чуй вилоят судига даъво аризаси билан мурожаат қилишларини билдиришди.

Аввалги суд мажлисида прокурор уч айбланувчини ҳам беш йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраган эди.

Фаолларнинг қўлга олиниши

Жорий йилнинг июль ойида Селекция қишлоғининг ва Сари-Озон участкасининг турғунлари тоза сув йўқлигидан Жанубий магистралда акция ўтказган. Унда яшовчиларнинг йўл тўсгани маълум қилинган.

Эртаси куни ҳуқуқ ҳимоячиси Гулшайир Абдирасулова акцияга қатнашганларнинг айримларини милиция ушлаб кетганини айтиб, норози бўлган.

Сўқулуқ туман ИИБдан бу бўйича «Йўлларни ноқонуний тўсиш» ва «Безорилик» моддаси билан иш қўзғалиб, блогер Эртай Искаков ва икки турғун қўлга олинганини тасдиқлашди.

Милициядан «йўлни ёпиш махсус уюштирилган» деб билдиришган. Бундан ташқари, акцияга чиққан айрим турғунлар ҳам милицияга сўроқ берган.

Кўп ўтмай Селекция қишлоғига ва Сари-Озон, Арча-Бешик участкаларига тоза сув навбат билан берилаётгани айтилди. Қолганлар октябрда уй қамоғига чиққан.